RU

Последние новости

10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  1 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  0 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  1 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  6 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  18 07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  1 07:11Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Атлетико" муҳим ғалабани қўлга киритди  1 02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  26 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  23 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  3 00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  2 23:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. 40 дақиқа тўхтаб қолган ўйин якунига етди  1

Алиризо Мансуриан: "Гуруҳдан "Истиқлол" ва "Локомотив" чиқишини хоҳлайман" Новости

Алиризо Мансуриан: "Гуруҳдан "Истиқлол" ва "Локомотив" чиқишини хоҳлайман"

"Истиқлол" - "Локомотив" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида дастлаб мезбонлар бош мураббийи Алиризо Мансуриан ҳамда жамоа сардори Маҳди Раҳмати журналистларнинг саволларига жавоб қайтаришди.

Алиризо Мансуриан: "Биз "Локомотив"ни яхши биламиз, уларнинг ўйин услуби бизга маълум. "Локомотив"нинг "Ал Таавон"га қарши учрашувини кўрдик, шунингдек, "Ал Аҳли" билан кечган баҳсини ҳам ўрганиб чиқдик. Жамоа яхши шаклланган, муҳими, рақиб ўйинида тартиб-интизом бор".

Алиризо Мансуриан: "Тўғри, клубимизда молиявий муаммолар бор, лекин ҳозир бу ҳақда ўйлаш керак эмас. Эътиборни эртанги ўйинга қаратишимиз лозим. Мен фақат футбол ҳақидаги саволларга жавоб қайтараман, пул билан боғлиқ масалаларга эмас. Агар эртага ғалаба қозонсак, Наврўз байрами олдидан мухлисларимизга ажойиб совға туҳфа этган бўламиз".

Алиризо Мансуриан: "Биз ҳам "Локомотив" сингари бир ўйинда ғалаба қозониб, бир бор мағлуб бўлдик. Энди бўлса ўзаро куч синашиб кўрамиз ва бу ўйин жуда қизиқарли кечиши кутилмоқда. Мақсадимиз - гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб кейинги босқичга чиқиш. Аммо бу осон бўлмайди, чунки кучли рақибларга қарши баҳс олиб борамиз".

Алиризо Мансуриан: "Албатта, эртанги ўйин финал эмас, лекин эътиборга молик бўлиши турган гап. Гуруҳдан кимларнинг чиқиши менимча, тўртинчи турдан сўнг ойдинлашади. Унгача эса бир нарса дейиш қийин. Менга қолса, гуруҳдан "Истиқлол" ва "Локомотив" чиқишини хоҳлайман".

"Истиқлол" клуби сардори, дарвозабон Маҳди Раҳматининг фикрлари эса қуйидагича бўлди:

"Жамоамиз бу мавсум бирмунча ўзгарди, таркибда ёшлар кўп, ички чемпионатда учинчи ўринда кетяпмиз. Лекин ҳали ҳаммаси ўз жойига тушади. Эртага бўлиб ўтадиган учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз".


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика