RU

Последние новости

22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  25 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  21 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  16 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  8 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  421 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  1 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  3 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  34 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1

Алиризо Бейранванд: "Бундай имкониятни қўлдан чиқариш керак эмас" Новости

Алиризо Бейранванд: "Бундай имкониятни қўлдан чиқариш керак эмас"

"Персеполис" дарвозабони Алиризо Бейранванд ОЧЛ финал дастлабки учрашув олдидан интервью берди.

Маълумки, 3 ноябрь куни Японияда "Кашима Антлерс" ва "Персеполис" клублари ўртасида Осиё чемпионлар лигасининг дастлабки финал баҳси бўлиб ўтади. Алиризо Бейранванд учун жорий мавсум омадли ўтмоқда. У ОЧЛда бир неча бор ўз дарвозасини муқаррар голлардан сақлаб қолди.

"Аҳмадризо Абедзаде ва Нассер Хежази буюк дарвозабонлар бўлишган, - дейди Бейранванд. - Мен ҳам улардан кўп нарса ўрганишга ҳаракат қилганман. Мен уларга ўхшай олмайман, чунки улардек бўлиш осон эмас. Нассер Хежазининг ўғли ҳозир мен билан битта жамоада ўйнаяпти. Мен у билан яхши муносабатдаман".

"Агар Осиё чемпионлар лигасини қўлга киритсак, бу ҳам юртимиз, ҳам жамоамиз учун катта муваффақият бўлади. Бизда ажойиб жамоа бор. Биз ҳужум қилишни ҳам, ҳимояланишни ҳам биламиз. Жаҳон чемпионатидан сўнг бор эътиборимни "Персеполис"га қаратиб келяпман. Қишда эса Осиё Кубоги диққат-марказимизда бўлади".

"ОЧЛ - юқори савиядаги мусобақа, бунда барча жамоалар ғолиб чиқишни истайди. Агар ОЧЛда муваффақият қозонсак, шундан сўнг клубни тарк этиш ҳақида ўйлаб кўришим мумкин. Мен Европага йўл олишни ва катта клублардан бирида ўйнашни хоҳлайман", - дейди 26 ёшли эронлик дарвозабон.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика