RU

Последние новости

21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  18 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  34 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  14 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  10 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4 19:20ЎФА нега жим?  11 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  9 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  20 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  2 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1

Алибобо Раҳматуллаев: “Қўқонга ўзимни кўрсатиш учун келдим” Новости

Алибобо Раҳматуллаев: “Қўқонга ўзимни кўрсатиш учун келдим”

“Қўқон-1912” жамоаси келаётган мавсумга қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Жамоа навбатдаги биринчиликда ҳам  мухлисларини ижобий натижалар билан хурсанд қилиш ниятида таркибга маҳоратли футболчиларни жалб этмоқда. Жамоанинг дастлабки харидларидан бири Алибобо Раҳматуллаев бўлди. Кечаги  машғулотлардан сўнг Алибобони суҳбатга чорладик.

– Алибобо “Қўқон-1912” жамоасидаги дастлабки таассуротларингиз қандай?
– Мана бир неча кундан бери жамоа билан машғулотларда иштирок этяпман. Барчаси ажойиб, аҳил жамоа. Мураббийлар штаби, раҳбарият , футболчилар ҳаммаларига раҳмат. Мени жуда илиқ қарши олишди. Ўзи водийлик йигитлар бошқача кўз тегмасин. Қўқонда анча ўсиш бор. Жамоа олдига жиддий мақсадлар қўйилган. Машғулотлар ҳам шунга яраша ўтмоқда. Янги мураббийлар штабининг машғулотлари қизиқарли ва ранг-баранг бўляпти. Ёшларга эътибор ўзгача. Жамоадаги шароитлар ҳам ажойиб. Ўзим  ҳам яхши ўйин кўрсатиб,  қўқонлик мухлисларни хурсанд қилиш ниятидаман.

– Сўнгги икки йилда фаолиятингизда пасайиш кузатилди. Бир пайтлар “Бунёдкор” жамоасида ёрқин ўйинлар кўрсатган Алибобога нима бўлди?
– Ҳар бир футболчининг фаолиятида кўтарилиш ва пасайиш бўлади. Сўнгги икки йилдаги ҳолатимдан ўзимга яраша хулоса чиқариб олдим. Қўқонга яхши ниятларда келганман. Худо хоҳласа аввалги ҳолатимдан ҳам яхши ўйин кўрсатишга  ҳаракат қиламан. Ўша миллий терма жамоадан таклиф олган давримга қайтмоқчиман. Ҳар бир футболчи каби менинг ҳам орзуим миллий терма жамоада ўйнаб, юртимиз шарафини ҳалқаро майдонларда ҳимоя қилиш. Бунинг учун аввало Қўқонда ўзимни кўрсатишим талаб этилади. Мен ўйлайманки бу вазифани уддалайман.

 Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика