RU

Последние новости

01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  4 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  5 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  0 23:45ЕЧЛ учун кураш. "Аталанта" - "Рома"  21 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  0 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  3 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  11 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  54 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  29 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  3 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  7 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  6

Алибобо Раҳматуллаев "Пахтакор" футболчисига айланди Новости

Алибобо Раҳматуллаев "Пахтакор" футболчисига айланди

Ярим ҳимоячи Алибобо Раҳматуллаев "Пахтакор" билан шартнома имзолади.

2014 йилги мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган ярим ҳимоячи энди "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилади. Собиқ жамоаси таркибида олий лигада 32 учрашувда 1 тўп киритган Раҳматуллаев ўз маҳоратини "шерлар" сафида кўрсатишга ҳаракат қилади.


Раҳматуллаевнинг ўтиши тўғрисида "Пахтакор" менежери Самвел Бабаян қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:
- Аслида Алибобо билан 2012 йилда шартнома тузгандик. Ўшанда у "Бунёдкор" тарбияланувчиси саналгани сабабли жамоага қайтишга рухсат бериш ҳақида илтимос қилди. Биз унинг илтимосини қабул қилдик. Чунки ўйинчини унинг хоҳиши бўлмаган тақдирда ушлаб туришдан фойда йўқ. Менимча, Раҳматуллаев "Бунёдкор"да 2 йил вақтни бой берди. Футболчи сифатида ўсиш учун етарлича ўйин амалиётига эга бўлгани йўқ. Биз унинг ўйинларини кўпдан бери кузатиб келамиз. "Пахтакор" сафида бор иқтидорини намойиш этиши учун тўғри йўналиш беришга ҳаракат қиламиз ва унга имконият берамиз.

Футболчи ўзининг ўтиши хусусида шундай фикр билдирди:

- "Пахтакор"га ўтиш мен учун янги ва катта синов. Ёшлигимдан отам мени ушбу жамоа ўйинларини кўриш учун стадионга олиб келарди. Айтишим мумкинки, болалигимдан ният қилган орзу амалга ошди. Бундан жуда хурсандман. 2012 йил юз берган ҳолатни яхши эслайман. Ўшанда ҳали ёшроқ эдим ва бир неча тезкор қарорлар қабул қилишимга тўғри келган. Ўтишим рўй бермаганда отам мендан хафа бўлганди. Энди унинг ҳам орзуси ушалди. "Пахтакор" менежерига менга ишонч билдиргани учун раҳмат айтаман. Яхши ўйинлар кўрсатиб, жамоа ғалабаларига ҳисса қўшишга ҳаракат қиламан.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика