RU

Последние новости

09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  3 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  29 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2

Алибобо Раҳматуллаев: “Ғалаба қозонишимиз шарт эди” Новости

Алибобо Раҳматуллаев: “Ғалаба қозонишимиз шарт эди”

“Навбаҳор” жамоасини “Цементчи” майдонидан ғалаба билан қайтиши ва кубокда кейинги босқичга чиқишида “лочинлар” вакили Алибобо Раҳматуллаевни ҳам ҳиссаси катта бўлди.

Захирадан майдонга тушган Раҳматуллаев мезбонлар дарвозасига иккинчи голни уришга эришди. Айнан шу гол якунда муҳим аҳамиятга эгалиги билан ёдда қолди:

- Барчага маълумки, кубок учрашувларида ҳар қандай жамоа ҳам муносиб тарзда тайёргарлик кўриб ижобий натижани қайд этиш учун ҳаракат қилади. “Цементчи” жамоаси ҳам кубокдаги ажойиб ўйинлари билан мухлисларни хурсанд қилишга интилиб келади. Мисол учун қувасойликлар ўтган йили “Олмалиқ” ва “Машъал” клубларини мағлуб этиб чорак финал йўл олиб, “Пахтакор” билан ўз майдонида дуранг ўйнаганди. Айнан шу нуқтаи назардан олиб қараганда “Цементчи” билан ўтадиган ўйинни қийин бўлишини билардик. Майдон эгалари майдонда яхши ўйин намойиш этишди.

Жамоамиз чемпионатнинг дастлабки икки турида ғалаба қозонмаганлиги сабабли, Қувасойдан ижобий натижа билан қайтишимиз шарт эди. Шу сабабли, баҳсга муносиб тарзда ҳозирлик кўргандик. Майдонда бор кучимиз билан тўп суриб, якунда ютуқни қўлга киритдик. Бу орқали клуб раҳбарияти ва мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди, - дейди Раҳматуллаев.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика