RU

Последние новости

12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  1 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  3 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  11 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  2 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  12 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  8 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  6 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  3

Али Ал Ҳабси - Уммон терма жамоасининг асосий юлдузи Новости

Али Ал Ҳабси - Уммон терма жамоасининг асосий юлдузи

Уммон терма жамоаси бунгача уч марта Осиё Кубогида қатнашган.

Ўзбекистон терма жамоаси 2019 йил 9 январь куни Осиё Кубогидаги илк учрашувини айнан шу жамоага қарши ўтказади. Уммон терма жамоаси бугунги кунда ўзига яраша кучга эга. Бу жамоа Кўрфаз Кубоги мусобақасининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. 

Терма жамоанинг энг таниқли футболчиси бу - дарвозабон Али Ал Ҳабси. У Англия премьер-лигасида ўйнаган дастлабки уммонлик бўлди. Тўғрисини айтиш керак, 30 декабрь куни 37 ёшни қарши оладиган дарвозабон Осиёда энг кучли дарвозабонлардан бири ҳисобланади ҳамда унга гол уриш осон эмас. 

Али Ал Ҳабси ҳозирда Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби дарвозасини қўриқлаб келяпти. У бунгача ўз мамлакатининг "Ал Мудҳаиби", "Ал Наср", Норвегиянинг "Лин Осло" ҳамда Англиянинг "Болтон", "Уиган", "Брайтон" ва "Рединг" клублари дарвозасини қўриқлаган. 

Ал Ҳабси терма жамоадаги дебютини 2002 йил Кўрфаз Кубогида Баҳрайнга қарши нишонлаган. У 2004 йилги Осиё Кубогида ҳам иштирок этган. Бу дарвозабон мана 14 йилдирки ўз терма жамоаси сафида юқори савияда ўйнаб келяпти. Ўзининг бир қатор сейвлари орқали Уммон терма жамоасини икки бор (2004 ва 2007) Кўрфаз Кубоги финалига олиб чиққан маҳоратли посбон учинчи уринишда (2009 йил) бош совринни қўлга киритди. 

Али Ал Ҳабси шу пайтгача терма жамоа либосида 130тадан кўп ўйин ўтказган. Бу борада у Уммон терма жамоасида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар орасида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ва иккинчи ўринлар Аҳмад Муборак билан Фавзи Баширга тегишли. Тажрибали дарвозабон пенальтиларни қайтаришда ҳам устаси фаранг. Унга тўпни ҳаволатиб гол уриш қийин. Бўйи узун бўлгани учун кўп зарбаларни осонлик билан ҳал этади.

Уммон билан бўладиган баҳсда бизнинг футболчилар ниҳоятда совуққон бўлишлари керак. Албатта, ҳар бир дарвозабонда бўлгани каби Али Ал Ҳабсида ҳам камчиликлар бор. Муҳими бизнинг ҳужумчилар ўша камчиликни излаб топиши ва унинг хатосидан унумли фойдаланишда.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика