RU

Последние новости

10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  0 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  0 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  9 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  0 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  2 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  5 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  1 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  40 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  6

Али Абдулнаби бошқарган ўйинларда Ўзбекистон ютқазмаган Новости

Али Абдулнаби бошқарган ўйинларда Ўзбекистон ютқазмаган

Қатар ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйинда баҳрайнлик Али Абдулнаби бошчилигидаги ҳакамлар ишлаши ҳақида хабар бердик.

Ушбу ҳакам Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги иккита ўйинда ишлаган.

ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги Қирғизистон - Ўзбекистон учрашувида Али Абдулнаби ҳакамлик қилганди. Ўша баҳсда вакилларимиз сафарда 3:0 ҳисобида зафар қучишганди.

Осиё Кубоги-2015 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Гонгконг учрашувида ҳам айнан шу ҳакам фаолият олиб борганди. Бу ўйинда ҳисоб очилмаганди - 0:0.

Али Абдулнаби ўзбек клублари иштирокидаги бир қатор ўйинларда ҳам ишлаган.

2010 йилги ОФК кубоги гуруҳ босқичи доирасидаги "Насаф" - "Казма" учрашувида 1:2 ҳисоби қайд этилган. ОЧЛ-2012 чорак финали доирасидаги "Бунёдкор" - "Аделаида Юнайтед" ўйинида 3:2 ҳисобида "қалдирғочлар" ғалаба қозонишган. ОЧЛ-2013 гуруҳ босқичи доирасидаги "Бунёдкор" - "Бейжинг Гоан" баҳсида 0:0 ҳисоби қайд этилган. Ўша йилги мусобақада бу ҳакам "Пахтакор"нинг сафарда "Ал Шабаб" билан ўйинида ҳам ишлаган. Ўшанда "шерлар" БААда 1:0 ҳисобида ғалабага эришишганди.

Ниҳоят 2016 йилги ОЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган "Локомотив" - "Сепахон" учрашувида "темирйўлчилар" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика