Алейш Видаль фаолиятини "Бенфика"да давом эттириши мумкин
13 июл 2021 09:44
Новости
Алейш Видаль фаолиятини "Бенфика"да давом эттириши мумкин
"Бенфика" эркин агент мақомида бўлган "Барселона" ва "Севилья" собиқ ҳимоячиси Алейш Видаль билан шартнома имзолаши мумкин.
Трансферга шахсан лиссабонликлар бош мураббийи Жорже Жезуш қизиқиш билдирмоқда.
Португалиялик мураббий келаси мавсумда уч ҳимоячи билан ўйнамоқчи ва ўнг қанотда испаниялик футболчини кўришни хоҳламоқда. Шу билан бирга Видаль португаллар учун текинга тушади.
Эслатиб ўтамиз, ҳимоячининг сўнгги клуби "Севилья" бўлганди. У шунингдек "Барселона" таркибида 2015-2018 йилларда ҳаракат қилган, аммо асосий таркиб ўйинчисига айлана олмаганди.
Видаль ўтган мавсум барча мусобақаларда 19та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.
Похожие новости
22:35
Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди 1
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии