RU

Последние новости

15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  0 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  0 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  1 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  0 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  10 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  9 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  13 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  30 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  20 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  6 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  11 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  14

Алексей Естафеев - "Шўртан" бош мураббийи Новости

Алексей Естафеев - "Шўртан" бош мураббийи

Бугун "Шўртан" футбол раҳбарияти 2023 йилги футбол мавсумида жамоамизни бошқариб борадиган мураббийларни футболчилар ва клуб ходимларига таништирди.

"Бўрилар"ни 2023 йилги футбол мавсумида 2011 йил Мексикада бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида етарли даражада шов-шувларга сабаб бўлган Алексей Евстафеев бошқариб борадиган бўлди. Унга ўз вақтида моҳир ҳужумчи бўлган, ўтган мавсумда Яйпаннинг "Тўрон" жамоасида бош мураббий бўлиб фаолият юритган Анвар Бердиев ёрдам беради. Дарвозабонлар мураббийи сифатида Шерзод Каттаев ишлайди. 

Бугуннинг ўзида жамоамиз бош менежери Шамил Ярулин жамоамизнинг янги мураббийлар штабини клуб ходимларига ва футболчиларга таништирди ва жамоа олдига 2023 йилдаги мақсад ва вазифаларни белгилаб берди. 

Жамоа янги мураббийлар штаби билан бугуннинг ўзидаёқ машғулотларни бошлаб юборишди.

Алексей Естафеевнинг мураббийлик фаолияти ҳақида қисқача:

2001 йил Қибрай футбол мактаби, 2002-2009 йилларда "Пахтакор" футбол мактаби, 2009-2011 йилларда Ўзбекистон U15-U17 терма жамоаларида, 2011-2013 йилларда Ўзбекистон U18-U20 жамоаларида ассистент мураббий лавозимида, 2013-2014 U18-U19 Ўзбекистон терма жамоаларида бош мураббий, 2014-2016 йилларда Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасида бош мураббий, 2017 йилда “Кубань” ФК футбол мактабида, 2018-2020 йилларда “Балтика” академиясида, 2021-2022 “Открытие” футбол мактабида мураббий лавозимида ишлаган. 

Анвар Бердиевнинг мураббийлик фаолияти ҳақида қисқача: 

2019 йил Фарғонанинг "Истиқлол" жамоаси бош мураббий ёрдамчиси, 2020 йил Бухоронинг "Бухоро" жамоаси бош мураббий ёрдамчиси, 2021 йил Яйпаннинг "Турон" жамоаси бош мураббий ёрдамчиси, 2022 йил "Турон" жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаган.

Шерзод Каттаевнинг мураббийлик фаолияти ҳақида қисқача:

2012-2018 йилларда "Насаф" футбол мактабида, 2018-2019 йилларда  Қашқадарё вилоят футбол мактабида, 2020 йилда "Шўртан" футбол клубида, 2021-2022 йилларда Қирғизистоннинг “Алай” жамоасида дарвозабонлар мураббийи лавозимида фаолият юритган.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика