RU

Последние новости

14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  4 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  2 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  27 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  9 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  3 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  18 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  14 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  10 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  7 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  27 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1

Алексей Евстафеев: «Финал босқичи учун ҳам алоҳида мақсадларимиз бўлади» Новости

Алексей Евстафеев: «Финал босқичи учун ҳам алоҳида мақсадларимиз бўлади»

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев Қатарга қарши саралашнинг сўнгги ўйинида шогирдлари майдонга фақат ғалаба мақсадида тушганликларини таъкидлади.
12 октябрь куни Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати-2014 саралаш «А» гуруҳи доирасида Қатарга қарши сўнгги тур ўйинини ўтказди. Баҳс 2:1 ҳисобида Қатар фойдасига ҳал бўлди. Ўзбекистон гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб, финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

«Аввало, Қатар ёшлар терма жамоасини бугунги ғалаба билан, шунингдек, Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритганликлари билан табриклайман. Бугун биз ўз ўйинимизни намойиш эта олмадик, шунга қарамай, учрашув иккинчи таймида кўрсатган ўйинлари учун шогирдларимга миннатдорлик билдираман», - деди Евстафеев.

«Бугунги Интернет замонида футболчилардан бирор маълумотни яшириш қийин. Шунга қарамай, биз уларда «Иккинчи ўринни эгаллаб ҳам, финал босқичига чиқа оламиз», қабилидаги кайфият, фикр пайдо бўлмаслиги учун ҳаракат қилдик, тегишли чораларни кўрдик. Биз ҳар бир учрашувда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз, Қатарга қарши бугунги ўйин ҳам бундан мустасно бўлгани йўқ», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

«Ҳа, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бу ерда, саралаш гуруҳидаги бошқа рақиблари сингари, қисқа вақт оралиғида оғир, кўп ҳам ўткинчи бўлмаган ўйинларни ўтказди. Ушбу баҳслар терма жамоамиздаги аксарият футболчилар учун илк халқаро тажриба бўлди, улар ҳар қандай ҳолатда ҳам халқаро тажрибага эга бўлишди. Бу келажакда улар фойдасига хизмат қилади», - деди Алексей Евстафеев.

«Биз саралаш босқичи учун олдимизга алоҳида мақсад қўйгандик – финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиш. Финал босқичи учун ҳам алоҳида мақсадларимиз бўлади. Ўзбекистон терма жамоалари ҳар доим ўз олдига энг юқори мақсадларни қўяди. Финал босқичи мусобақаларигача ҳали кўп вақт бор, шундай экан, унга саралаш босқичидагига нисбатан яхшироқ тайёргарлик кўриб, яхши натижалар кўрсатиш учун барча шароит бор», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика