RU

Последние новости

17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  0 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  2 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  2 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  0 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  2 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  2 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  2 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  4 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  2 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0

Александр Хомяковнинг "Машъал"га хайрлашув хати Новости

Александр Хомяковнинг "Машъал"га хайрлашув хати

"Машъал"да 10 йил давомида ишлаган мураббийнинг хайрлашув сўзлари қуйидагича бўлди.

Азиз дўстларим, мен клубда қилган ишимга, 10 йил мобайнида менга берилган илиқлик ва самимиятлик учун меҳмондўст ва тенгсиз ўзбек халқига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бир жамоада 10 йил муддат давомида ишлаш қайсидир маънода рекорд дейиш мумкин.

Сиз билан бирга ўтказган ҳис-туйғуларни доимо ёдда сақлайман. Ҳа кетиш оғир, жуда оғир. Аммо ҳаёт давом этади.

Футболчилар, жамоа мураббийлар штаби ва клубнинг барча ходимлари, уларнинг профессионаллиги мени доимо ҳайратга солиб келган. Чунки бу ерда професионаллик юқори даражада йўлга қўйилган. Мен ҳар бирингиздан қарздор бўлиб қоламан ва ҳар доим сизнинг ишингизга тўлиқ виждонан ёндошганингиздан хурсандман.

Клуб раҳбарияти менга шунча вақт ишонч билдириб, ўз яқини, ака-укасидек кўргани учун бошим ерга теккунча таъзим қилиб қиламан. Сизнинг истагингиз ва сабр-бардошингиз сиз истаган натижаларга эришишга имкон берди.

Менга берган амалий ёрдамингиз, қўллаб қувватлаганингиз, умуман ҳамма ҳаммаси ажойиб эди. Яна бир бор раҳмат сизга. Бундай ажойиб клубни бошқариш мен учун доимо шарафли бўлган.

"Машъал"га келгусида ҳам омад ва улкан муваффақиятлар тилайман. Умид қиламанки, Муборакка ҳали яна катта футбол қайтади ва клуб нафақат Ўзбекистонда, балки халқаро ареналарда ҳам катта натижалар қайд этади.

Ўзбек халқидек дўст, меҳрибон ва оқ-кўнгил инсонларни дунёнинг бошқа еридан топиш қийин.

Сиз яқинларимга кетар чоғим, бир нарсани алоҳида айтаман. Сиздек дўстларим бўлгани менинг омадим ва бахтим. Сизлар билан дийдор кўришишни доим орзу қилиб қоламан.

Чексиз хурмат ва эҳтиром билан
Александр Хомяков

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика