Александр Хомяков: "Тухель Гвардиола жамоасига қарши нимадир ўйлаб топишини кутмоқдаман"
29 мая 2021 12:06
Новости
Александр Хомяков: "Тухель Гвардиола жамоасига қарши нимадир ўйлаб топишини кутмоқдаман"
"Менимча, қисман устунлик "Манчестер Сити" томонида. Одатда финаллар томошабоп ва кўп голларга бой бўлмайди. Бундай паллада натижа биринчи ўринга чиқади. "Челси" қарши ҳужумларда ўз имкониятини синаб кўриши мумкин. Жамоа Тухель бошчилигида кўп гол ура олаётгани йўқ, лекин уларда ҳимоявий ҳаракатларда тартиб бор. Шуни унутмаслигимиз керакки, "Челси" германиялик мутахассис келганидан сўнг "Манчестер Сити"ни ютди. Менга кўпроқ мураббийларнинг ишини кузатиш қизиқарлироқ.
Бироқ финал бу алоҳида тарих. Чунки бундай ўйинларда жуда кичик деталлар ҳам натижага ўз таъсирини ўтказади. Шу боис финалда воқеалар ривожи қандай тус олишини тахмин қилиш қийин. Икки мураббий учун ҳам мазкур учрашув муҳим аҳамият касб этади. Гвардиола 10 йил олдин "Барселона" билан финалда зафар қучганди. Тухель учун эса кетма-кет иккинчи финалда ютқазиш аламли бўлиши аниқ. Ундан Гвардиола жамоасига қарши нимадир ўйлаб топишини кутяпман",- дейди Александр Хомяков.
Эслатиб ўтамиз ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00да Португалиянинг Порту шаҳрида жойлашган "Драган" стадионида бошланади. Бизни кузатишда давом этинг.
"Манчестер Сити" - "Челси". Европа Чемпионлар лигаси финал ўйинига превью
«Манчестер Сити» - «Челси». Европа Чемпионлар лигаси финали олдидан CА ходимларининг тахминлари
Комментарии