RU

Последние новости

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  4 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Александр Хомяков: "Турдан-турга турнир жадвалида вазият жуда қийинлашиб бормоқда" Новости

Александр Хомяков: "Турдан-турга турнир жадвалида вазият жуда қийинлашиб бормоқда"

"Динамо"-"Андижон" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "Андижон" жамоаси бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этиб, саволларга жавоб қайтарди.

- Албатта, натижа мени қувонтирди. Жуда муҳим учрашувда ғолиб бўлдик. "Олти очколик" ўйинлигини билиб турганимиз учун учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Рақиб ҳужумга зўр бериши маълум эди. Шу сабабли, шогирлларимга ҳимояда бехато ўйнашларини, тезлик билан қарши ҳужумга ўтишларини уқтирдим. Рақибнинг хатомиздан фойдаланиб содир этган бир-икки ҳужумларини ҳисобга олмаганда, шогирдларим барча кўрсатмаларимни аниқ бажаришди. Йигитларга минатдорчилик билдираман.
Шунингдек, доим бизни ёлғизлатиб қўймайдиган мухлисларимизни бугунги ғалаба билан алоҳида табриклайман!

- Кетма-кет етти мағлубиятдан кейин "Динамо" жамоасидан нима кутаётгандингиз?


- Рақибнинг асабийлашиб тургани аниқ. Сабаби, биринчи даврада ёрқин ўйин намойиш этган жамоанинг ҳозирги кунда кетма-кет муваффақиятсизликка учраётгани ёқимсиз албатта. Бугун улар ўйиннинг дастлабки дақиқалариданоқ олдинга ўтишини ҳисобга олгандик ва кутгандик. Ўйиндаги асосий мақсадимиз ҳимояда бехато ўйнаш ва қарши ҳужумга ўтиш эди.

- Ҳисоб ўйинга яраша бўлдими?


- Ўйинни тенг бўлди деб айтиш мумкин. Сабаби, гол киритганимиздан кейин ҳам вазиятлар яратдик. Рақиб ҳам гол ўтказиб юборганидан кейин вазиятлар яратди. Имкониятдан фойдаланиш бобида устунлик қилдик. Қайтариб айтаман, асосий мақсадимиз ҳимоямизда хато қилмаслик ва рақибни хато қилишга мажбурлаш эди. Бундай ўйинларда учрашув тақдирини 1-2 та вазиятлар ҳал қилади. Кам хато қилган жамоа ютади. Буларнинг барчасини удаллай олдик.

- "Андижон" хавфли зонани тарк этди деб айтиш мумкин?

- Асло, йўқ! Аввало, бизда Про лигага равона бўлиш ҳақида ўй йўқ. Бу ҳақда ўйламаяпмиз ҳам. Тўғри, турнир жадвалида вазият жуда қийинлашиб бормоқда турдан турга. Қолаверса, ўйин ташкил қилишда бизда муаммолар бўлди. Лекин Суперлигадан тушиб кетмасмикинмиз деган фикр йўқ жамоада.

- Суперлигада қолишга курашаётган "Бухоро" ва "Динамо" жамоаларининг қайси бирида вазият оғир деб ҳисоблайсиз?


- Фикримча, "Динамо"нинг тақвими қийинга ўхшаяпти.

- Ўзингизни" Динамо" учун ноқулай мураббий деб ҳисоблайсизми? "Машъал" билан ҳам, "Андижон" билан ҳам доим ютиб кетасиз.


- Мен бундай статистикаларга қизиқмайман. Мен бу ҳақда ўйламайман ҳам.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика