RU

Последние новости

12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   13 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  1 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  9 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  2 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  17 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  17 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятни туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  13

Александр Хомяков: "Ўйин ҳақида савол йўқми?" Новости

Александр Хомяков: "Ўйин ҳақида савол йўқми?"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Машъал" - "Сурхон" (2:1) учрашувидан сўнг муборакликлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугунги баҳс олти очколик эди, дея оламан. Икки жамоа ҳам қуйи ўринларда кетаётганди. Тўғри эстетик жиҳатдан чиройли ўйин бўлмагандир. Чунки натижа учун ўйнадик ва буни қўлга киритдик. Ҳиссиётларга ва курашларга бой баҳс бўлди. Бундай учрашувларда ким биринчи гол урса ўша ғалаба қозонади. Олдинги ўйинларда вазиятлар кам яратаётгандик. Бугун гол ҳам урдик. Биро бўшашимиз ҳисобига дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Шуни айтишим керакки, бугун босим юқори эди. Футболчиларга охиргача курашишгани учун миннатдорчилик билдираман",- дейди Александр Хомяков.

- Сардор Абдураимов ва Ҳумоюн Муртозаевнинг "Турон"га ўтиши "Машъал" учун катта йўқотишми?
- Ҳа, десак ҳам бўлади. Улар жамоамизда ўйинни ўз томонига оғдира оладиган, ҳал қилувчи футболчиларимиз эди. Бундан ҳавотирга тушган вақтимиз ҳам бўлди. Лекин биз таваккалга қўл урдик. Эндиликда уларсиз вазиятни яхшилашга ҳаракат қилиб кўрамиз.

- Янги келиб қўшилган легионер ҳақида фикрингиз қандай?
- Унда жамоага мослашиш жараёни кечмоқда. Уни дебют ўйин ва гол билан табриклайман. Тўғри жисмоний жиҳатдан ҳали юқори формага чиқиб улгурмади.

- Гарчи "Машъал"да молиявий муаммолар, пул йўқ бўлсада жамоага легионерлар доим келади ва натижа кўрсатади. Легионер футболчини ўйнатиш кўп маблағни талаб қилади...
- Келинг молиявий ҳолатни муҳокама қилмайлик. Бу ҳақида савол менга эмас, деб ўйлайман.

- Стадиондаги прожектор масаласи қачон ҳал этилади?
- Ўйин ҳақида савол йўқми? (кулади). Ушбу савол ҳам менга эмас, раҳбариятга берганингиз яхшироқ.

- Жамоада асосий дарвозабон қайси?
- Бизда уч нафар дарвозабон бор. Ким якуний паллада яхши спорт формасида бўлса, ўша майдонга тушади. Бугун Шоҳруҳ Эшбўтаевга ишонч билдирдик. Унинг ҳаракатларидан мамнунман.


Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика