Александр Хомяков: "Олдимизга вазифа қўйилмаган"
08 сен 2017 07:26
Новости
Александр Хомяков: "Олдимизга вазифа қўйилмаган"
- Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати йўлланмасидан қуруқ қолгани кўпчиликни кайфиятини тушириб юборганди. "Навбаҳор"га қарши сифат юзасидан яхшироқ футбол кўрсатмоқчи бўлгандик. Аммо бунга рақиб йўл қўймади. Натижа албатта кишини хурсанд қилади. 3 очкога эга бўлдик, мусобақа жадвалида юқорига кўтарилдик. Ўз футболчиларимга миннатдорчилик айтмоқчиман. Кўп вазиятлардан гарчи фойдалана олмаган бўлсакда, иккита гол уришни уддаладик.
Ҳеч қандай вазифа бизга қўйилмаган. Майдонга тушамиз, ўз ўйинимизни кўрсатамиз... Очкони кузда саналади дейишади. Қишга яқин якунда барчаси ойдинлашади. Япониялик легионерни захирада қолдиришга қарор қилдим. Уни майдонга туширишни орада режалаштиргандим, бироқ асосан иккинчи қаватдаги тўплар учун кураш олиб борганимиз сабабли уни ўйинга қўшишдан маъно топмадим. Хали уни майдонда кўрасиз. Никита Павленко вазиятлардан бирида жарохатлангани учун ўзи биздан алмаштиришимизни сўради.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Комментарии