RU

Последние новости

02:54ШОМУРОДОООООВВВВ!! Элдорнинг голи "Рома"га ғалаба келтирди!  73 00:55Конференциялар лигаси. "Челси" Данияда ғалаба қозонди, "Бетис"дан дуранг  0 00:40Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" дуранг ўйнади, "Тоттенхэм" ютқазди ва бошқа натижалар  12 00:18Гвардиола ПСЖ футболчисини "нишонга олган"  0 23:40"Челси" футболчиси жароҳат олди  0 23:17Дани Алвесни судга беришди  2 22:50Фонсека: "Адолатсизлик"  1 22:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 21:35ТАРИХ ЯРАТИЛДИ! Абдуқодир Ҳусанов ой футболчиси!  47 21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  21 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  6 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  3 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  9

Александр Хомяков: “Негадир ўз ўйинимизни кўрсата олмаяпмиз” Новости

Александр Хомяков: “Негадир ўз ўйинимизни кўрсата олмаяпмиз”

Муборакнинг “Машъал” клуби навбатдаги турни ўз майдонида “Истиқлол”га қарши ўтказиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Баҳс якунига етгач, “газчилар” устози Александр Хомяковнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Александр Андреевич, аввало ўйин ҳақида нима дея оласиз?

- Ўйин биз учун оғир кечди. Негадир машғулотларда ишлаб чиқилган усулларни ўйин пайтида қўллай олмаяпмиз. Гарчи йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсак-да, кўрсатган ўйинимиз чиройли чиқди дея олмайман.

- 3:0 ҳисобидаги ғалаба жамоалар орасидаги фарқни кўрсатиб турибдими?

- Бундай демаган бўлардим. Сабаби ҳозир барча жамоалар футбол ўйнашни билишади. Йирик ҳисобдаги ғалаба эса асосан вазиятлардан унумли фойдаланганимиз учун юзага келди. Лекин ўйин томонлама катта устунликка эришдик деб айтолмайман. Биз негадир ўз ўйинимизни кўрсатишни тўхтатиб қўйдик. Қолаверса, учта гол уришдан ташқари тўртта яққол имкониятни кўкка совурдик.

- Рақиб сизда қандай таассурот қолдирди?

- Рақиб жамоанинг ҳаракат қилаётгани кўриниб турибди. Улар ўйиндан завқ олиш учун, биз эса очколарни қўлга киритиш учун тўп сурдик.

- Иккинчи босқич ўйинлари қийин кечяпти деб ўйлайсизми?

- Бу ерда 16та энг кучли жамоа йиғилган деса бўлади. Лекин шунга қарамай, унчалик қийналаётганимиз йўқ. “Оқтепа”га ўз айбимиз билан ютқаздик. Лекин рақибни биздан кучли эди дея олмайман.

- Жамоага янги қўшилган Ойбек Полвонов ҳақида фикрингиз?

- У бизнинг таркибга иккинчи босқич олдидан келиб қўшилди. Ҳаракатлари чакки эмас. Жамоадошлари билан қанча тез чиқишиб кетса, ўйини шунча яхшиланади деб ўйлайман.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика