RU

Последние новости

07:38Фабрегас жамоаси собиқ «Барселона» юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 07:30Ўртоқлик ўйини. Португалия - Хорватия 1:2  0 02:23Ўртоқлик ўйини. Испания ўз уйида Шимолий Ирландиянинг 2-дақиқадаги голига бешта тўп билан жавоб қайтарди  2 02:13МЮ 75-80 млн фунтлик трансферни амалга оширадими?  2 01:26Анчелотти "Реал"да яна бир йил қолади, у "Лестер" ва "Реймс"нинг таклифини қабул қилмади  3 23:50Ўртоқлик ўйини. Португалия ўз майдонида Хорватияга мағлуб бўлди  10 23:26Грузиянинг Евро-2024 учун қайдномаси маълум. Унда "Наполи", "Валенсия" ва "Персеполис" футболчилари бор  3 22:42Гризманнга АПЛ ва МЛС клублари қизиқмоқда  0 22:10"Барса" "Реал" тарбияланувчисига қизиқмоқда  2 21:35"Байер" ёздаги илк трансферга қўл урди  3 21:11Championat.Asia сайтининг рус тилидаги Telegram канали орқали Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари дастхати қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  7 20:31Рубин Хебай ёдингиздами? У ўз клуби билан Саудия Арабистони олий лигасига чиқди  10 20:22"Арсенал" тўрт ўйинчисини сотиб юбормоқчи  2 20:05Ўзбекистон терма жамоасининг Эронга жўнаб кетиш олдидан ўтказган машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:50ПСЖ алиментдан қарзи бор дарвозабон трансферига шубҳа қилаётгани йўқ  0

Александр Хомяков «Насаф»га қарши ўйин ҳақида: «Қилишимиз керак бўлган ишларни бажариб оламиз» Новости

Александр Хомяков «Насаф»га қарши ўйин ҳақида: «Қилишимиз керак бўлган ишларни бажариб оламиз»

«Андижон» – Қирғизистон U-20 (3:0) жамоалари иштирокидаги учрашувдан кейин «Бурутглар» бош мураббийи Александр Хомяков клуб матбуот хизматига интервью берди.

-Александр Андреевич, аввало, учрашув ҳақида фикрингиз қандай?

-Ўйлайманки, ёмон ўйин бўлмади. Рақибимизга шу ерга келиб биз билан ўртоқлик учрашувида қатнашгани учун раҳмат. Яъни, Қирғизистон У20 терма жамоаси рози бўлиб, биз билан ўйнаганига хурсандмиз. Қизиқарли беллашув бўлди. Бир қатор вазиятлар яратдик. Улардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилдик. Тайёргарлик учун жуда яхши ўйин бўлди, деб ўйлайман.

-Ўйиндан ва натижадан кўнглингиз тўлди, шундайми?

-Умумий маънода яхши дейишим мумкин. Футболчиларимизга раҳмат айтаман. Назорат ўйинида қандай талабни қўйган бўлсам, улар барчасини бажаришди. Шу сабабли учрашувдан қониқдим, десам бўлаверади.

-Кейинги турда «Андижон»ни «Насаф»га қарши жиддий ўйин кутяпти. Мухлислар ҳам ушбу баҳсни орзиқиб кутишмоқда…

-Бу ўйинда бизда қандай масъулият борлигини тушуниб турибмиз. Яхши тайёргарлик кўряпмиз. Бу оддий ўйин эмас. Учрашувгача яна бир неча кун бор. Қилишимиз керак бўлган ишларни бажариб оламиз. Ишқибозларимизни хурсанд қилиш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз.

-Ўзбекистон Кубогига қуръа ташланди. Барча «Андижон» жой олган гуруҳни «ўлим гуруҳи» деб ҳисобламоқдалар. Шундай рақибларни кутганмидингиз? Фикрингиз қандай?

-Йўқ, мен бунчалик даражадаги гуруҳга тушамиз, деб ўйламагандим. Рости, бизга қайси клублар тушишини тахмин ҳам қилмагандим. Кубок баҳсларида рақибларимизга қарши кучли ўйинлар бўлади. Футболда айтилганидек, кучлилар ғалаба қозонади.

«Андижон» матбуот хизмати.

Рейтинг: +3   

Комментарии

   
24 мар 11:55:13
Sayfuddinovich86
Hech bo'lmasa, 90 minutdan 55-60 minut futbol o'ynang !!!
"Toza o'yin vaqti" reytinglarida oxiridan birinchi bo'lish uyatmasmi, murabbiy?
   
24 мар 08:44:08
shoqosim
Kuchlisi yutsin
   
24 мар 08:40:52
Abdulboyis Karimov
Насиб булса стадионда туриб. Андижонди куллаймиз. Факат галаба Анжан!!!!
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика