RU

Последние новости

21:09Манба: Эрик тен Хаг Англия кубоги финалидаги сўнг МЮни тарк этади  3 20:43Неймар қачон сафга қайтади? "Ал Ҳилол" бош мураббийи жавоб берди  3 20:15ФИНАЛгача...  7 20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  6 19:33"Клуб ҳеч кимга керак эмаслигини кўриш мен учун оғриқли" — "Нефтчи" бош мураббийи  11 19:15"Sofascore"нинг АПЛ рамзий жамоасидан Холанд ва де Брюйне жой олмади  9 18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  8 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  29 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  4 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  18

Александр Хомяков: "Легионерлар билан хайрлашиш режамизда йўқ" Новости

Александр Хомяков: "Легионерлар билан хайрлашиш режамизда йўқ"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Машъал" - "Металлург" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков журналистлар саволларига жавоб қайтарди.





Ўйин ҳақида

- Ўйин тўлиқ режамиздаги каби ўтди дея олмайман. Ғалаба қозониш яхши албатта, лекин ўйиндан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмадим. Ҳужумда ва тўп назоратида бизга аниқлик етишмаган холатлар учраб турди. Бугунги ўйинда ўйин амалиёти камроқ бўлган футболчилар таркибимизда бор эди.

- "Машъал" легионерлардан бири билан хайрлашиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Сиз жамоангиздаги легионерлар фаолиятидан қониқиш ҳосил қилаяпсизми?


- Бизда легионерлар билан хайрлашиш режаси йўқ. Барча футболчилар мавсум давомида бизга керак. Айрим футболчиларни кўрсаётган ўйини кўнгилдагидек бўлмаслиги мумкин. Лекин улар футбол учрашувлари давомида кучайиб боришади, ўйин амалиёти уларни янада кучли қилади.

- Гарчи бугун "Машъал" ғалабага эришган бўлса ҳам ўз уйида иккинчи жамоа сифатида ҳаракатланди. Бунга муносабатингиз қандай?


- Айтиб ўтдим, бугунги ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилганим йўқ. Энг муҳими бугунги ўйинда баъзи режаларимиз амалга ошди. Бизга ҳужумда аниқлик етишмаган холатлар учради. Худди шу каби вазиятлар рақибда ҳам кўринди.

- "Машъал"да узоқ масофадан дарвозага зарба йўллайдиган футболчи кўринмаяпти...


- Бугун кўрган бўлсангиз Қўзиев бир неча бор узоқдан рақиб дарвозасига зарба йўллади. Бундай футболчилар бизда бор. Энг муҳими натижага эришдик, ғалаба билан барчани табриклайман.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика