RU

Последние новости

11:56Футзал бўйича Осиё Кубоги. Австралия – Ўзбекистон. Таркиблар маълум  0 11:47Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти ва вице-президентлари қайта сайланди  0 11:20Расман: "Бухоро" ва "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал"га ўтди  0 10:42Футзал. Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Австралия билан ўйнайди  2 10:33ЎФАнинг 2025 йилги фаолиятига бағишланган конгресс ва "Йилнинг энг яхшилари"ни тақдирлаш маросими бошланмоқда  0 09:56Инсайд тасдиқланди: Сардор Раҳмонов — "Бунёдкор" футболчиси  1 09:41Гейнрихнинг ЦСКАдаги ягона голини урган учрашувни ёдга оламиз  6 09:00Sofascore. Азиз Ғаниев учрашувнинг энг яхшиси бўлди  2 08:35Бензема янги шартнома сабаб "Ал-Иттиҳод"да ўйнашни тўхтатди  2 08:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  82 07:45Бугун футбол. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Арманистон клуби билан ўйнайди  6 02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  1 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  2 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  1

Александр Хомяков: "Бугун ҳеч нарсани уддалай олмадик" Новости

Александр Хомяков: "Бугун ҳеч нарсани уддалай олмадик"

"Машъал" - "Сўғдиёна" (0:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди ва саволларга жавоб қайтарди.


"Бугун ҳеч нарсани уддалай олмадик. Ҳужумларимизда фаоллик ва тажовузкорлик етишмади. Шу боис олдинги чизиқда ҳеч нарса қила олмадик. Жамоамизда ўзи бутун учрашув давомида бир, иккита имконият бўлди. Шунга қарамай дарвозамиз дахлсизлигини ҳам сақлаб қолдик. Биз ўзи биринчи марта дарвозамизни сақлаб қолдик. Олдинги барча учрашувларда гол ўтказиб қўйган эдик. Ҳар доим майдонимизда биринчи 30 дақиқаликда гол ўтказдик. Кўрсатган ўйинимиз борасида бирон фикр айтишим ҳам қийин" , - дея ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди Александр Хомяков.

"Ҳар доим нима учун бундай вазиятлардан чиқиб кета олмаётганимизни ўйламоқдамиз. Бу натижалардан сўнг турнир жадвалида кўтарилишимиз ҳам қийин бўлмоқда. "Қўқон-1912" ва бугунги бўлган ўйин бир хил кўриниш олди. Ягона фарқи Қўқондаги ўйинда ҳужумга интилиш истаги кўп эди. Бугун буни кўрмадим"

"Мирзоҳид Ғофуров Қўқондаги учрашувда жароҳат олган эди. Биз ҳам Мирзоҳидни тезкор жароҳатдан қутилишини истамоқдамиз. "Бухоро" билан ўйинга ҳали бир ҳафта бор ва бу ўйин ҳақида ўйиндан сўнг айтишим мумкин. Бухорода кучли хохиш билан ҳужумда ўйнаймиз. Қарши ҳужумда охирги нуқтани ҳужумчи қўяди. Зоҳир бу йилга қараганда ўтган йили яхшироқ ўйин кўрсатган эди. У ҳам жуда узоқ муддатдан буён майдонни голсиз тарк этмоқда", - деди Хомяков.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика