RU

Последние новости

00:31"Арбелоа — вақтинчалик мураббийдек". "Реал" кийиниш хонасидаги вазият маълум бўлди  0 00:05"Бойкот? Қанақа бойкот?" Роналду машғулотдан сурат жойлаб, ҳаммани тинчлантирди  9 23:54"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар эълон қилинди  8 23:19Элдор Шомуродов ростдан ҳам жароҳат олдими?  3 22:46Роналду исён кўтармоқда! Криш иккинчи ўйинни ҳам бойкот қилиши мумкин  23 22:32"Андижон" футболчиларининг соғлиғи борасида маълумот берилди  2 22:23Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ учун ВАР ҳаками номзодлари сафида семинарда қатнашишмоқда  2 21:47Назорат баҳси. "Хоразм" Сербия клубига мағлуб бўлди  0 21:14Тарихда ким зўр: Буффон, Касильяс ёки Нойер? Canal+ асрнинг энг яхши дарвозабонини аниқлади!  48 20:59"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?  51 20:35CАфарда: Анталиядан илк жонли репортаж. Мозговой, Забиҳилло ва Ўткир Юсупов  1 19:59Иккинчи назорат ўйинида ғалаба! "Локомотив" Руминия клубини мағлуб этди  0 19:30Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди  57 19:04Нима учун "Реал" қишда ҳеч кимни сотиб олмади? "Қироллик клуби"нинг режаси маълум  17 18:34"Нима муаммолигини ўзидан сўранг". "Ал Ҳилол" Роналдунинг норозилигига жавоб қайтарди  20

Александр Хомяков: “Бугун байрам... ” Новости

Александр Хомяков: “Бугун байрам... ”

Ўзбекистон кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган “Андижон” - “Сурхон” учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Финал йўлланмаси бу жуда ёқимли ҳолат. Клуб вакиллари, раҳбарият, жамоа аъзолари ва қадрдон мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Бугун бизда байрамона кайфият. Шу боис ўйин ҳақида унчалик ҳам кўп гапирмоқчи эмасман. Йигитлар уддалашди, албатта ташаккур айтаман. Биз жамоа билан тарихий натижа қайд эта олдик.

- Жамоангиз ниманинг эвазига ғолиб бўлди? Шунингдек, рақиб жамоанинг ўйинига ҳам баҳо берсангиз?

- Рақиблар жуда яхши ўйнашди. Уларда ишонч жуда юқори эди. Биласизми, “Сурхон”да бугун йирик ҳисобда ғалаба қозониб, финалга чиқиш иштиёқи сезилди. Бироқ, бу футбол. Биз яккакурашларда яхши ишладик, узун узатмаларда фаоллик кўрсатдик. Шунингдек, ҳимояда ҳам яхши турдик. Рақиблар дарвозамизга ўйиндан ташқари ҳолатда гол киритишди. Биз умумий жамоавий аҳиллик эвазига ғолиб чиқдик.

- Бектемир Абдуманнонов иккинчи даврада унчалик ҳам ёрқин ўйнамаяпти. Бугун захирага олинганида норозилик намойиш этди. Бу ҳақида фикрингиз?

- Жамоамизда руҳий кризис кўзга ташланаяпти. Битта Бектемирнинг ўзида шундай вазият эмас. Суперлигада кетма-кет 4 та ўйинда мағлуб бўлдик. Бу албатта жамоага таъсир кўрсатади. Бугунги ғалабамиз олдиндаги ўйинлардаги ижобий натижалар учун мотивация ва ишонч кайфиятини юзага келтиришидан умид қиламиз.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика