Александр Хомяков: "Бешинчи ўрин билан чекланиб қолмаслигимиз керак"
02 ноя 2014 19:11
Новости
Александр Хомяков: "Бешинчи ўрин билан чекланиб қолмаслигимиз керак"
Олий лиганинг 25-туридан ўрин олган "Машъал" - "Насаф" (1:1) учрашувидан сўнг, матбуот анжумани ташкил этилди. Унинг иккинчи қисмида мезбонлар устози Александр Хомяков иштирок этди.
"Аввало барча мухлисларни, журналистларни бугунги юбилей билан табриклаб қоламан. Бугун ғалаба қозона олмаганимиздан бироз хафаман. Лекин рақиб кучли эди. Сўнгги дақиқаларда гол уриб ҳисобни тенглаштирганимиздан хурсандман. "Насаф" менимча бугун муддатдан олдин бронза медалини қўлга киритди. Байрамона кайфиятни сақлаб қолганимиздан мамнунман", - деб гап бошлади Хомяков.
- "Андижон" ва "Машъал" бу йил биринчи лигадан чиқишди. Бири яна биринчи лигага тушиб кетди, иккинчиси эса бешинчи ўринда... Бунинг сири нимада?
- Буни бир икки оғиз гап билан ифодалаб бера олмайман. Буни ўтган йилдан бошлганмиз. Барча йигитларни бир жамоа бўлишларига интилдик. Бу муҳим факторлардан бири саналади.
- "Машъал" мавсум бошида кўп янги футболчиларни сотиб олмай туриб ҳам бешинчи ўринни қўлга киритди. Қайси футболчилар сизнинг умидингизни оқлашди.
- Олий лигага чиққанимизда режамизда дарҳол бу лигада ўйнаб кета оладиган жамоа тузиш эди. Таркибимизга бир иккита тажрибали футболчиларни қўшиб олгандик. Аммо асосий урғуни ўзимизнинг йигитларга қаратдик. Ҳар бир футболчимиз ривожланишдан тўхтаб қолмаслигимиз керак. Бешинчи ўрин энг юқори ўрин эмас, энг олий ўрин бу биринчи!
Исломбек Рустамбеков ёзиб олди

Комментарии