RU

Последние новости

18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  0 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  1 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  0 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  3 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  2 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  1 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  4 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  4 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  3 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  4

Александр Хомяков - "Андижон" бош мураббийи Новости

Александр Хомяков - "Андижон" бош мураббийи

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг вилоятда миллионлар ўйинига бўлган юксак эътибори, жамоамизни доимий равишда қўллаб-қувватлаши, ҳар бир уй учрашувларимизга шахсан ташриф буюриши табиийки андижонлик минглаб ашаддий мухлисларни қувонтирмоқда.

"Андижон" жамоасининг натижасига бефарқ бўлмагани учун ҳам клубимиз президенти - Шуҳратбек Абдураҳмонов бош мураббий масаласини зудлик билан кўриб чиқишни, лозим бўлса хорижлик малакали мутахассисни жал этиш ва бу орқали ижобий натижаларга эришиб, Андижон халқини хурсанд қилиш бўйича топшириқ берди.

Шундан сўнг клуб раҳбарияти бир қатор тажрибали мураббийлар билан музокарага киришди ва якунда россиялик таниқли мураббий Александр Хомяков номзодида тўхталишга қарор қилди.

Ишқибозларга яхши маълумки, сўнгги 10 йилни Муборак "Машъал" жамоасида самарали ўтказган Александр Андреевич мамлакатимиз футболида ўзига яраша хурмат қозонган мутахассислардан биридир. Энг аввало ички имкониятдан фойдаланиб, маҳаллий кадрларни етиштириб боришга харакат қиладиган Хомяков "Андижон"да ҳам ушбу фалсафасидан фойдаланишни режалаштирган.

Янги мавсумга жамоани тайёрлаган Ильдар Сакаевнинг соғлиги билан муаммо пайдо бўлгани учун, жамоани "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Машъал" жамоаларига қарши ёрдамчи мураббий Жамшид Саидов олиб тушаётганди. Мана энди бош мураббий масалаласи ҳал бўлди.

Ильдар Сакаев ўз аризасига кўра, эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Янги бош мураббий Александр Хомяковга эндиликда Жамшид Саидов, Диёрбек Мирзабоев ва Қобилжон Олимжоновлар ёрдам беришни давом эттиришади.

Кеча Муборакда "Машъал" жамоасига қарши Лига Кубогининг 1-туридан сўнг футболчиларга қисқа муддатли танаффус берилганди. Шу боис жамоа аъзолари 6 июнь куни Андижон шаҳридаги спорт-қароргоҳга йиғилишади ва янги бош мураббий футболчиларга расман таништирилади.

Александр Андреевич эса 4 июнь куни Андижон шаҳрига етиб келади.


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика