RU

Последние новости

07:52Про лига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:20Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  0 04:28Футзал. ЖЧ-2004. Турнир остонасида қоқилган Ўзбекистон ҳамда бразилиялик футболчилар билан финалга қадар етиб борган Европа мамлакати ҳақида ҳикоя қиламиз  0 01:36Сергей Лушчан: "12 кунлик йиғин давомида футболчилар қулдек меҳнат қилишди. Бундай футболчилар билан ишлаш шунчаки ажойиб"  10 00:39Иван Бошкович: "120 дақиқа курашиш икки жамоа учун ҳам осон бўлмади. Ушбу таркибга ишонганим сабаб кўп трансферларга қўл урмадик"  3 00:32Сардор Рашидов жиддий жароҳат сабаб бир неча ойга сафдан чиқди  12 00:04Александр Хомяков: "Ҳар қандай жамоа кутилмаган сюрприз тайёрлаб қўйиши мумкин"  4 23:54"Ланс" назорат ўйинида "Версал"ни мағлуб қилди. Абдуқодир Ҳусанов бир тайм ўйнади  0 23:40Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" 2:3, Сайфиев сўнги дақиқада майдондан четлатилди  3 23:32Жамшид Саидов кубокдаги йирик мағлубиятдан сўнг: "Асосий мақсадимиз чемпионат ўйинларига қаратилган"  7 23:15Тимур Кападзе Париждаги ташкилотчилик ҳақидаги гаплари нотўғри талқин қилинаётганини айтди  24 22:50Ўзбекистон Кубоги. Жиззахдаги йил ўйинида "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни ютди ва ярим финалга чиқди  103 22:20Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" – "Андижон" 0:3. Highlights  1 22:00"Андижон" "Қизилқум" устидан йирик ғалаба қозониб, Ўзбекистон кубоги ярим финалига йўл олди!  24 21:35Ўзбекистонлик футболчи ўртоқлик ўйинида "Атлетико Мадрид" дарвозасига гол урди  7

Александр Волков: "Ўзбек футболи юзи учун ҳам ўйнадик" Новости

Александр Волков: "Ўзбек футболи юзи учун ҳам ўйнадик"

“Ал-Жаиш” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида “қалдирғочлар” устозининг фикрлари қуйидагича бўлди:
- Ўйинолди матбуот анжуманида “Ал-Жаиш” ғалаба учун ўйнайди, деб айтиб ўтгандим. Аввало рақиб аъзоларининг бизга таклиф қилган ҳужумкор ўйини учун миннатдорчилик билдириб ўтаман. Ҳисобни ўйин стартидаёқ очдик. Бу эса арабларнинг янада тажаввузкор ўйнашига олиб келди. “Ал-Жаиш” ҳисобни тенглаштиришгач, рақиб таблодаги ҳисобга ишониб, ортда чекинди. Бу албатта жазосиз қолмади. Ғалабадан хурсандман. Ўйлашимча, “Ал-Жаиш”га Осиё Чемпионлар лигасидаги тажриба етишмади. Бизга эса, аксинча бу жиҳат қўл келди. “Бунёдкор”нинг ОЧЛда ёқимли анъанасини давом эттирганимиздан бахтиёрмиз.

- Айтингчи, ғалаба ниманинг ҳисобига қўлга киритилди, деб ўйлайсиз?
- Бизда иштиёқ кучли бўлди. Ишонч ҳам. Ўйиндан олдин футболчилар билан суҳбатлашганимизда биз нафақат “Бунёдкор” учун, балки бутун бошли Ўзбекистон футболи шаъни учун курашишга келишиб олгандик. Агарда ғалаба қозона олсак, бу юртимизнинг Осиё майдонларидаги юзи эканлигини жуда яхши ҳис этдик. Келаси йилги Осиё Чемпионлар лигаси квотаси учун ҳам ҳаракат қилдик. Юртимизда “Пахтакор”, “Локомотив”, “Насаф” каби клублар ҳам ОЧЛда иштирок этишга лойиқ. Ўйлайманки, келаси йилги ОФК Ўзбекистонга квоталар ажратишда эътиборлироқ бўлади.

- Ўйин Сиз ўйлаган режа асосида ўтдими ёки кутилмаган бурилишлар юз бердими?
- Футболда аввалдан бирон нимани режа қилиб бўлмайди. Биз ютишни истадик ва ғалаба қозондик. Бошқа нарса ҳақида ўйлашдан энди нима наф?
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика