RU

Последние новости

14:40"Фаворитларнинг мавсум бошида очко йўқотиши оддий ҳол бўлади" — Виктор Карпенко   0 14:13"Италияда футбол жуда секин ўйналади!" — Капелло "Интер"нинг шармандали мағлубияти сабабини айтди  0 13:41"Андижон" собиқ легионери "Металлург" таркибига қўшилди  1 13:10ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди  10 12:46ОФК клублар рейтингини янгилади. Ўзбекистон кучли ўнликда  2 12:36"Нефтчи" жамоасининг 2026 йил учун таркиби ва рақамлари эълон қилинди  13 12:11"Кийиниш хонасидаги гаплар ўша ерда қолиши шарт!" — Месси замонавий футболчиларнинг одатини танқид қилди  4 11:44Жаҳон футболидаги глобал ислоҳотлар ва имкониятлар — Жанни Инфантинонинг FIFA раҳбари сифатидаги фаолиятига 10 йил тўлди  0 11:28Терма жамоалар ва клубларни қўллаб-қувватлашнинг янги молиявий механизмлари ишлаб чиқилмоқда  0 10:58Хуршид Ғиёсов: "Буни ҳаёт кўрсатади"  1 10:28"Барселона" етакчиларидан бири: "Тўп Винисиусда бўлса, фақат ибодат қилиш қолди"  9 10:00"Реал" ва "Ман Сити" италиялик ҳимоячи учун курашмоқда  0 09:35Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогига борадиган таркиби маълум  2 08:50The Telegraph АПЛ мавсумидаги топ-10 трансферни эълон қилди  0 08:22"Барселона" президенти: "Биз 2023 йилда уни қайтариб олишга ҳаракат қилдик, лекин Месси "Интер Майами"га ўтишни қарор қилди"  9

Александр Волков: "Кейинги босқичга чиқмоқчимиз" Новости

Александр Волков: "Кейинги босқичга чиқмоқчимиз"

Эртанги "Бунёдкор" - "Ал Ҳилол" учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Александр Волков ва ярим ҳимоячи Олег Зотеев иштирок этишди.
"Кураш давом этмоқда. Бундан буён фақат қийин бўлаверади. Сабаби кичик хато жуда қимматга тушади. Бу босқичдан ҳам муваффақиятли ўтмоқчимиз", - деб гап бошлади Александр Волков.

"Биз учун қаерда ўйнашнинг деярли фарқи йўқ. Ўзи шундоғам фақат сафарда ўйнаяпмиз. Қатарда, Бухорода, "Пахтакор"да ва "Жар"да. Шу боис бизга унча фарқи йўқ".

"Ўтган сафар матбуот анжуманига Олег Зотеев келганди ва ғолиб бўлгандик. У бугун ҳам келди. Иримга ишонмайман. Шунчаки, жамоадаги энг ҳазилкаш футболчи - Зотеев. Шунга уни яна бир бор матбуот анжуманига олиб келдик".

"Акмал Шораҳмедовнинг легионерлар ҳақидаги фикрларини қўллаб-қувватлаймиз. Олдинлари "Бунёдкор"ни ОЧЛда асосан легионерлар кейинги босқичга олиб чиқишарди. Ҳозир эса асосий босим маҳаллий йигитларга тушмоқда".

"Эртага Симоненко дисквалификация туфайли ўйнай олмайди. Уни ўрнини Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров эгаллаши мумкин. Шу сабабли бу катта йўқотиш эмас. Фақат ярим ҳимояда кичик муаммолар бор. Баъзи футболчиларимиз касал".

"Гуруҳдан бир амаллаб чиқдик. Энди икки ўйинда бор кучимиз билан ўйнаш талаб қилинади. "Ал Ҳилол" кучли клуб бироқ, ютишга ҳаракат қиламиз", - дейди Олег Зотеев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика