RU

Последние новости

08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  2 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  1 07:24"Шўртан" назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини енгди  0 03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  5 03:15АПЛ. ​Ван Дейкнинг голи "Ливерпул"га "Сандерленд" устидан ғалаба тақдим этди  5 02:50Германия кубоги. "Бавария" "Лейпциг"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  0 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга туширилди  30 01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0 00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  2 00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  5 00:09"Тоттенхэм" "Реал" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича музокараларни бошлади  2 23:35Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  4 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  10

Александр Мочинов "Бунёдкор"дан кетади...ми? Новости

Александр Мочинов "Бунёдкор"дан кетади...ми?

Айни пайтда пойтахтимиз Тошкентда кўплаб олий ва биринчи лига жамоалари мавсумолди йиғинларини олиб боришмоқда.
Деярли ҳар куни назорат-синов учрашувлари ўтказилмоқда. Ўйинларни томоша қилиш учун келганлар орасида таниқли мутахассислар, клуб раҳбарлари, футболчилар ва ОАВ вакилларини учратишимиз мумкин.

Куни кеча "Оқ-тепа" стадионида олий лига вакиллари "Олмалиқ" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Ўйинни томоша қилиш учун жуда кўплаб инсонлар ташриф буюрди. Баҳсни кузатиш жараёнида кўзимиз "Бунёдкор" ёшлар жамоаси устози Александр Мочинов ва биринчи лиганинг етакчи клубларидан бири раҳбарининг суҳбатига тушди. Кузатишимизча, ушбу суҳбат жараёнида музокара давом этди. Яъни ўша клуб хўжайини айнан Мочиновнинг хизмати орқали жамоасини олий лигага олиб чиқмоқчи эканлигини айтди.

Яқинда Александр Мочиновга Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасидан таклиф тушгани ва мураббий наманганликлар билан музокара олиб боргани ҳақида эшитгандик. Аммо якунда "Навбаҳор" мутасаддилари Бахтиёр Ашурматов вариантида тўхташди.

Александр Мочинов ўтган мавсумда 1994-1995 йилларда таваллуд топган ёшлардан иборат жамоа тузиб, айнан улар билан Ўзбекистон ёшлар лигаси ғолиблигини қўлга киритган эди. Мавсумлар оралиғидаги йиғинларда ўз шогирдлари билан кетма-кет назорат учрашувлари ўтказиб, қатор йирик ҳисобдаги ғалабаларни қўлга киртмоқда. У сўнгги йилларда ўз устида тинимсиз ишлаши билан ном қозонди. "Бунёдкор" ёшларининг ўйинида ҳам айнан унинг чизгиларини кўриш мумкин. Александр Мочиновга бўлган қизиқиш клубларда мавсум сайин ортиб бормоқда. Дарвоқе, Александр Мочинов айни дамда юртимиздаги энг ёш Про лицензиясига эга бўлган мураббий ҳисобланади.

У "Бунёдкор" жамоасидаги фаолиятини давом эттирадими ёки биринчи лига жамоасини бошқарадими буни маълум вақтдан кейин билиб оламиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика