RU

Последние новости

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  0 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

Александр Мочинов: “Бугун олти очколи ўйин бўлди” Новости

Александр Мочинов: “Бугун олти очколи ўйин бўлди”

“Обод” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида майдон эгалари устози Александр Мочинов иштирок этди.

– Биринчидан шогирдларимга ўз миннадорчилигимни изҳор этмоқчиман. Ҳаммани ғалаба билан табриклайман. Бугун клуб раҳбарларидан тортиб, мухлисларимизгача ғалабага ўз ҳиссасини қўшишди. Ўз навбатида рақиб жамоага раҳмат айтаман. Нўъмон Ҳасанов келгач, “Қўқон-1912”нинг ўйини тубдан ўзгаргани билиниб турибди. Жамоани бугун яхши ўйнади. Бугун ҳар икки жамоа ҳам мухлисларбоп ўйин намойиш этишди.

Одатда ҳакамлар борасида бирор фикр билдира олмайман. Уларнинг фаолиятини ўрганиб чиқадиган қўмита бор. Миржамол Қосимов дисквалификация сабаб бугунги ўйинни ўтказиб юборди.

Биринчи бўлимда бироз ўйинимиз қовушмаганининг сабаби футболчиларда ҳаяжон бор эди. Иккинчи таймда эса бошқача ўйнадик. Бугун олти очколи ўйин бўлди, дейиш мумкин.

Меннинг Россияга борганим ҳақидаги маълумотларга келсак, чиндан ҳам у ерга боргандим. Лекин ишлаш учун эмас. Ўзимнинг шахсий ишларим билан боргандим", - дейди Мочинов.


"Қўқон-1912" матбуот хизмати

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика