Александр Мочинов: “Акром Комиловга Австриядан қизиқиш бўлаётгани рост”
22 янв 2014 20:00
Новости
Александр Мочинов: “Акром Комиловга Австриядан қизиқиш бўлаётгани рост”
Кеча сайтимизда БААда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати иштирокчиси Акром Комиловга Германия ва Австрия клубларидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабар чоп этилганди.
Ҳозирча Акром Комилов “Бунёдкор” ўринбосарлари таркибида янги мавсумга ҳозирлик кўрмоқда. Жамоа бош мураббийи Александр Мочиновнинг айтишича, чиндан ҳам бу ўйинчига қизиқиш бўлаётган экан:
“Мавсумга тайёргарлик дастур бўйича давом этмоқда. Шу ҳафтанинг якшанба куни “Тараз” ўринбосарларига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказамиз. Ўйин 12:00да бошланади. Клубимиз тарбияланувчиси Акром Комиловга Европадан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарим бор. Лекин Германиядан эмас, балки Австрия клубидан. Лекин айнан қайси жамоадан эканлигини билмайман. Футболчи ҳозирда биз билан мавсумга тайёргарлик кўрмоқда, унинг Австрияга қачон бориши ҳали маълум эмас”.

Комментарии