RU

Последние новости

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  22 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Александр Лобанов: “Пахтакор” олдин ҳам бўлган, бундан кейин ҳам бўлади” Новости

Александр Лобанов: “Пахтакор” олдин ҳам бўлган, бундан кейин ҳам бўлади”

Кеча чемпионатимизнинг 24-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Турнинг марказий ўйинида мухлислар Тошкент дербисига гувоҳ бўлишди. Унда “Пахтакор” ҳамда “Локомотив” жамоалари куч синашишди. Ушбу баҳсда “шерлар”нинг қўли баланд келди (2:1). Учрашувдан сўнг “Пахтакор” клуби дарвозабони Александр Лобанов ўз фикрларини билдирди.

“Дерби учрашувлари ҳар доим қийин бўлади. “Пахтакор” ҳамда “Локомотив” қайси поғонада бўлишидан қатъий назар, бундай ўйинларда ҳақиқий жанг бўлади. Бу каби баҳсларда курашиш учун майдонга чиқиш керак. Қандай ҳолатда бўлмасин, “Пахтакор” олдин бўлган, бундан кейин ҳам бўлади. Биз жуда яхши ҳаракат қилдик. Кейинги учрашувларда “Пахтакор” умуман бошқача ўйин кўрсатиши мумкин. Биз аввалги ҳолатимизни тиклаб олдик, бундан хурсандман. Кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозониб келяпмиз. Мусобақа жадвалида бироз бўлсада юқорилаб олдик. Афсуски, ушбу учрашувдан сўнг бироз муддат танаффусга чиқамиз.

Энди сафарда “Нефтчи” жамоаси меҳмони бўламиз. Ушбу баҳсга ҳам жиддий тайёргарлик кўришимиз керак. Иложи борича кучли тўртликка кириб олишимиз зарур. Биз “Локомотив” клубини мағлуб этишни хоҳлаган эдик. Якунда шундай ҳам бўлди. Мавсум бошида бироз оқсаганимиз сабабли ҳозир ҳар бир очко учун кураш олиб боряпмиз. Агар ушбу учрашувда 0:0 ёки 1:1 ҳисоби бўлиб турганида, мен сўнгги дақиқаларда жамоадошларимга ёрдам бериш мақсадида ҳужум чизиғига етиб борардим ва ғалаба қозонишимиз учун қўлимдан келган барча ишни амалга оширардим. Биз учун энг муҳими ғалаба эди, яхши ҳамки буни амалга оширдик. Рақибимиз жуда ҳам кучли эди. Билмадим, уларга нимадир етишмаяпти деб ўйлайман. Ўйлашимча, улар бу йил чемпион бўлиши мумкин. Биз ўз вазифамизни бажармоқдамиз, “Локомотив” ҳам ўз вазифасини бажармоқда. Менимча, “Локомотив”га ғалабага бўлган хоҳиш етишмади. Тўғри, ҳакам менга сариқ карточка кўрсатди. Лекин, мен ўйин вақтини чўзиш ниятида эмас эдим”, - дейди “Пахтакор” клуби посбони Александр Лобанов.

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: -22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика