Александр Лобанов: "Пахтакор" меҳмонда ҳам "Тракторсози" билан камида дуранг ўйнаши керак"
15 мар 2016 22:54
Новости
Александр Лобанов: "Пахтакор" меҳмонда ҳам "Тракторсози" билан камида дуранг ўйнаши керак"
"Пахтакор" учун баҳс жуда қийин кечди. Ташқаридан бу ўйинни кузатиш унданда мураккаб. "Пахтакор" учун жуда ҳам хурсандман. Муҳим ва керакли ғалаба қўлга киритилди. Ўйлайманки, "шерлар" сафардан ҳам камида бир очко билан қайтишлари керак. Менимча, ҳали ҳеч нарса бой берилгани йўқ. Гуруҳдан чиқиш вазифасини уддаласа бўлади. "Пахтакор" ҳар қандай вазиятда ҳам "Пахтакор"лигича қолади. Бу жамоа охирига қадар курашади. Кейинги босқич йўлланмаси учун кураш ҳам сўнгги тургача давом этса керак. Ўзбекистоннинг ҳар тўрттала жамоаси чин юракдан омад тилайман. Ўйлашимча, барча жамоаларимиз гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалай олишади. Жамоаларимиз ўйинида ўсиш кузатилган, таркиб жиҳатдан ҳам улар анча кучайиб олишди. Бу мавсумда жамоаларимиз ишончни оқлашади деган умиддаман. Терма жамоа ихтиёрига етиб келдим ва шу боис ҳозир Тошкентдаман. Биз қолган иккита ўйинни ҳам ғалаба билан якунлашимиз лозим. Ўтган вақт оралиғида жуда катта кўламдаги ишларни амалга оширдик. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар вазифа ва мақсад ўзгармайди. Доимо ғалаба. Шу боис бўлажак ўйинларда мухлисларни ғалабаларимиз билан қувонтиришга ҳаракат қиламиз. Улар эса бизни қўллаб-қувватлашларига муҳтожмиз. Филиппин ва Баҳрайнга қарши беллашувларга барча ишқибозларни стадионда кутамиз", - деди Александр Лобанов.
Комментарии