RU

Последние новости

22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  3 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  9 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  9 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  11

Александр Крестинин Ўзбекистон чемпионатини мақтади ва "Бунёдкор" билан хайрлашди Новости

Александр Крестинин Ўзбекистон чемпионатини мақтади ва "Бунёдкор" билан хайрлашди

Coca Cola Суперлиганинг 26-тури доирасида "Пахтакор" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Бунёдкор" бош мураббийи Александр Крестинин фикрларини билдириб ўтди.

- Илк навбатда "Пахтакор"ни чемпионлик билан, "Бунёдкор" мухлисларини эса ғалаба билан табриклайман. Ўйин қизиқарли бўлди деб ўйлайман, кўп голларни кўрдик. Сифатли футбол намойиш қилинди. Телевизор орқали томоша қилганлар ўйиндан завқ олишди. Мухлисларга, йигитларга, клуб раҳбариятига, клуб ишчиларига, стадион ишчиларига, қароргоҳимиз ишчиларига ушбу йилда қилинган меҳнат учун  миннатдорлик билдираман. Бугунги кундан эътиборан биз ўзаро ҳамкорликни тугатамиз ва барчага омад тилайман.

- Сизнинг "Бунёдкор"дан кетишинингиз учун катта сабаб борми?

- Ҳаёт шундай. Аммо бу ҳар куни бўладиган иш эмас. Бу икки томоннинг келишуви. Раҳбарият билан бирга ўтирдик, гаплашиб олдик ва келишдик.

- "Бунёдкор"га келиб қанчалик ўсишга эришдингиз ёки пасайиш бўлдими?

- Натижалар унчалик ёмон бўлгани йўқ. Балки ҳозиргидан 3-4 очко кўпроқ жамғаришимиз мумкин эди. Биз 8-ўриндаги жамоани қабул қилиб олдик. Гарчи ўрнимиз ўзгармаган бўлса-да, кўпроқ очко жамғара олдик. Мавсум давомида барчасини ўзгартириб юбориш унчалик осон бўлмади. Жамоадаги ўсиш кўринди, сўнгги 6 ўйинда бир марта мағлуб бўлдик. Йигитлар барчасига мослашиб олишганди. "Бунёдкор"даги фаолиятимга яхши баҳо бераман. 

- Ушбу мавсумдаги энг қийин ўйин?

- Барчаси оғир ўтди, бугун ҳам, Қаршида ҳам осон бўлмаган ўйин ўтказдик. Яна бир марта такрорлайман, Ўзбекистон чемпионати - юқори даражадаги лига, бу ерда осон ўйин йўқ. Шунчаки ўтириб олиб томоша қилинадиган ўйинлар бўлмади. Барча ўйинлар қийин ўтди. Энг қийин Қаршида бўлди, биз муносиб тарзда ғалабага эришдик.


Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика