RU

Последние новости

02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  2 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  5 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  28 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   1 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  0 00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  10 23:30Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"  1 23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  8 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  226 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  5 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  138 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  43

Александр Крестинин: "Бунёдкор"да ҳеч ким қарзлар билан боғлиқ муаммолар ҳақида жиддий ўйламаган" (интервью) Новости

Александр Крестинин: "Бунёдкор"да ҳеч ким қарзлар билан боғлиқ муаммолар ҳақида жиддий ўйламаган" (интервью)

"Бунёдкор"га ўтган мавсум ўрталарида Александр Крестинин бош мураббий этиб тайинланди.

Россиялик мутахассис Қирғизистонда 10 йилдан ортиқ ишлаган (жумладан мамлакат терма жамоасида ҳам) ва у ерда миллий ва халқаро даражада яхши натижаларга эришган. Аммо, Крестининнинг Ўзбекистондаги ишлари унча юришмади: у 2023 йилги мавсум сўнггида "Бунёдкор"ни тарк этди.

Александр Сергеевич Championat.Asia мухбири Николай Егоричевга интервью берди ва Суперлигада ўтказган вақтлари ҳақида гапириб берди.


— Ҳозирда қаердасиз ва нималар билан шуғулланяпсиз?

— Ҳозирда Россиядаман, ўзимнинг Краснодаримда. Оилам билан вақт ўтказяпман ва билим оляпман.

— "Бунёдкор"дан кетганингиздан сўнг иш бўйича қандайдир таклифлар бўлдими?

— Ҳа, аммо мен кутган эмас. Улар мен бироз ишлашни хоҳламайдиган мамлакатлар ва ҳал қилишни хоҳламайдиган вазифалар.



— Кўплар сизни "Бунёдкор"дан кетишингизни кутмаганди. Сиз ўзингиз кетдингизми ёки раҳбарият томонидан қандайдир босимлар бўлдими?

— Бу икки томонлама келишув бўлди. Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. Бизнинг футболга ва клубда содир бўлаётган нарсаларга турли хил қарашимиз бор эди. Аввалига мавсум сўнггига қадар шартнома имзолагандим, сабаби келишувни узайтирмасликка қарор қилишганди.

— "Бунёдкор"даги ишингиздан кўнглингиз тўлдими? Нима амалга ошдию, аксинча нима ўхшамади?

— Мураббийлар штабимиз бўлган ва ўшанда "Бунёдкор"да бўлган имкониятлар пайти жуда яхши ишладик деб ҳисоблайман. Майдон ва ундан ташқарида нималар содир бўлаётгани бўйича кўплаб саволлар бўлган, аммо биз имкониятларимиз етгунча уларни ҳал қилишга уринганмиз. Ўйин услубини ўзгартирдик, йигитлардан максимум чиқаришга ҳаракат қилдик. Ҳа, барча ҳам биз уларга қўйган талабни кўтара олмади. Қайта қуриш узоқ ва босқичма-босқич жараёндир. Масалан, мавсум якунини жуда яхши ўтказдик.

— "Майдон ташқарисидаги бўлаётган нарсалар" деганда нимани назарда тутдингиз? Жамоа ичида қандайдир келишмовчилик бўлганми?

— Йўқ, ҳеч қандай келишмовчилик бўлмаган. Доим ҳам ўз вақтида ҳал этилмаган ташкилий жиҳатлар бўлган. Масалан, оддийгина либосларнинг захира тўплами йўқ эди. Мен "Агар ўйин давомида ўйинчимда қон кетиб қолса нима қилишим керак? Захира формаси йўқлиги учун ўйинчимни алмаштиришим керакми?" дедим.

Шунақа нарсалар бўлган. Масалан, биз (мураббийлар штаби) экипировкаларни бир ой ўтибгина олдик. Тиббий ёрдам бўйича ҳам муаммолар бўлганди: дорилардан фақатгина ёдли сетка ва компресс бор эди. Доктор унда яхшироқ нарсалар у ёқда турсин базавий дори-дармонга ҳам пули йўқлигини айтди. Умуман олганда пул ва уларнинг қанчалик вақтида келиши ёки нималарга йўналтирилиши билан боғлиқ муаммолар бор эди. Шу билан бирга, баъзида икки баравар мукофот пуллари бўларди, шундай экан пул умуман йўқ эди дейиш қийин. Шунчаки улар ғалати тарзда бўлинган.



— Сиз жамоа қандай ўйнаганидан қониққанингизни айтдингиз. Шу билан бирга, "Бунёдкор" турнир жадвалида катта кўтарилиш қила олмади. Бунга сабаблардан бири сифатида ёзги трансфер ойнасидаги муваффақиятсизликни келтириш мумкими?

— Клубга келганимда дарҳол трансферлар учун пул кутмаслигимни айтишганди. "Бунёдкор"да оғир молиявий ҳолат эканлигини тушунтиришган. Албатта, жамоа кучайишга муҳтож эди, аммо атиги икки легионер (Марчич ва Тайра) ва битта маҳаллий футболчи (Икромов) олдик. Умуман олганда, улар бизга ёрдам беришди, аммо бу етарли бўлмади.

Бунга тайёр эдик. Бизга борлари билан шу мавсумни тугатиб қўйиш кераклигини айтишган. Қишда кучайиб, жамоани янгилашни режалаштиргандик. Аммо, буларнинг барчасига қарамай ёмон ўйнамадик. Ҳа, қаердадир самарали ҳаракатлар етишмади, шу билан бирга рақиб майдонида тўп билан кўп муамола қилдик ва кўп вақтни ўтказдик.

— "Бунёдкор" ҳозирда дуч келаётган муаммолар ҳақида нима дейсиз? Клубда бўлганингизда бу вазият ҳақида билармидингиз?

— Тарихдаги қарзлар бўйича суҳбатлар бўлган, аммо ҳеч ким уни муҳим деб билмаган. Ҳеч бўлмаганда, мени буни кўрмадим. Ҳеч ким бу ҳақда жиддий ўйламаган. Балки раҳбарият бу масала бўйича бош қотиргандир, аммо биз бу ҳақида билмаганмиз ва бизга ҳеч ким айтмаган.

— Умумий олганда Суперлиганинг даражаси ҳақида нима дея оласиз?

— Суперлигадаги футбол даражаси жуда юқори. "Бунёдкор" таклифини қабул қилишимдан олдин Ўзбекистон чемпионатини кузатганман. Ўзбекистонга қарши терма жамоа даражасида ўйнаганман, шу сабаб барчаси яхши билардим. Бу ерда кучли мураббий ишлашади, кўплаб яхши легионерлар бор. Ва албатта кўплаб иқтидорли маҳаллий ўйинчилар, жумладан ёшлар. Ҳар йили ўзини кўрсатаётган янги номлар пайдо бўлмоқда ва ҳатто кучлироқ чемпионатларга йўл олмоқда.

— Ўйинчи ёки мураббийлардан кимларни ажратиб кўрсата оласиз? Балки футболчилардан кимдир ёки бошқа клублардаги иши бўйича қайсидир мутахассис ёдингизда қолгандир?

— Ўйинчилардан ҳеч кимни ажратишни хоҳламасдим, сабаби шунчаки ҳеч кимни камситишни истамайман. Олдинроқ айтганимдек, Ўзбекистонда кўплаб кучли маҳаллий ва легионер футболчилар бор. Ўзбек футболи даражаси йилдан-йилга Бу гап мураббийларга ҳам тегишли, аммо "Сурхон"нинг ўтган йилги ўсишини қайд этган бўлардим. Жамоа имкониятларидан келиб чиқиб ажойиб иштирок этди. Мураббий ва футболчиларнинг бундай ишини фақатгина мақташ мумкин.

— Осиё кубогини кўрдингизми? Агар кўрган бўлсангиз, турнирда Марказий Осиё терма жамоаларининг иштироки ҳақида нима деб ўйлайсиз?

— Албатта. Ҳаттоки турнирда ҳам бўлдим. Қатарга бориб Ўзбекистон терма жамоаси, Қирғизистон ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинларни кўрдим. 1/8 финалнинг олти ўйинини кузатдим. Бошқа томондан, Ўзбекистон чорак финалгача борди, аммо жамоанинг имкониятлари анча кўпроқ ва улар Осиё кубогидаги юқорироқ босқичларга чиқа олишга қодир. Тожикистон терма жамоасининг натижаси яққол кўриниб турибди. Қирғизистонга келсак, уларнинг иштирокини шарҳлаш нотўғри бўлади. Бу савол менга эмас, у ерда бошқа инсонлар ишламоқда.



— Келажак учун режалар қандай? Агар таклиф бўлса Ўзбекистонга келишга тайёрмисиз?

— Сўзсиз. Анчадан бери Осиёдаман, менталитет, футбол даражаси ва ўйинчиларни яхши биламан. Ўзбекистонда ишлашга тайёрман, аммо умумий олганда барча таклифлар учун очиқман.


Николай Егоричев суҳбатлашди

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика