Александр Крестинин: "Бугун оддий ўйин бўлмади. Икки жамоа ҳам кўп вазият яратди"
20 авг 2023 21:31
Новости
Александр Крестинин: "Бугун оддий ўйин бўлмади. Икки жамоа ҳам кўп вазият яратди"
"Бунёдкор" бугун Суперлиганинг навбатдаги турида Яйпанда "Турон" (2:1) меҳмони бўлди.
Учрашувдан сўнг "қалдирғочлар" бош мураббийи Александр Крестинин фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биринчи навбатда "Бунёдкор" мухлислари ва футболчиларни ғалаба билан табриклайман. Оддий ўйин бўлмади. Устунликни қўлга олдик. Лекин рақиб ҳам ўйинни яхши ташкил қила олди. Ўтган ўйинларда ҳам ёмон таассурот қолдирмаган, очколарга эга чиққанди. Шу боис қийналдик. Якун эса яхши бўлди. Албатта вазиятларимиз кўп бўлди. Худди шундай "Турон"да ҳам",- дейди Александр Крестинин.
- Усмонали Исмоналиев ўтган ўйинда асосий таркибда майдонга тушган эди. Бугун эса захирадан. Бу нима билан боғлиқ?
- Ўтган ўйинда асоси таркибда майдонга тушганди. Бугун эса захирадан. Бизда 23 нафар футболчи бор. Таркибимизда рақобат бор.
Комментарии