RU

Последние новости

16:00Суперлига. "Динамо" – "Андижон" (матнли трансляция)  1 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   8 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  4 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  3 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  17 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  18 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  31 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  28 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  12

Александр Гейнрих, Азиз Ҳайдаров, Ислом Иномовлар қатнашган 2006 йилги Осиё ўйинларини ёдга оламиз Новости

Александр Гейнрих, Азиз Ҳайдаров, Ислом Иномовлар қатнашган 2006 йилги Осиё ўйинларини ёдга оламиз

2006 йил Доҳа мезбонлик қилган Осиё ўйинлари барчанинг ёдида бўлса керак.

Ўшанда Рауф Инилеев бошчилигидаги олимпия терма жамоамиз Қатарда ўтказилган Осиё ўйинларида жуда чиройли ўйин кўрсатган ҳолда барчанинг эътирофига сазовор бўлганди.  Турнирда "А" гуруҳидан ўрин олган вакилларимизга БАА, Қатар, Иордания рақиблик қиладиган бўлди. Гуруҳдаги учта учрашувда ғалаба қозониб 9 очко жамғарган футболчиларимиз чорак финалда Ироқ билан тўқнаш келишади. Ўшанда жуда тартибли ва иродали ўйин намойиш қилган ҳамюртларимиз экстра-таймларда ўтказиб юборилган гол эвазига мағлуб бўлишганди. Қўшимча бўлимларда Асрор Алиқулов майдондан қандай четлатилгани ёдингизда бўлса керага. 

Шунга қарамасдан улар гуруҳ босқичида мезбонлардан ва бизга доим муаммо бўладиган БААдан устун келишганди. Ҳужумчимиз Александр Гейнрих эса тўртта учрашувда бешта гол билан тўпурарлар пойгасида иорданиялик Одайи Сайфидан кейинги ўринни банд қилган. Дарҳақиқат таркиб жуда кучли, деярли барча футболчилар Олий лигада ўз жамоасининг етакчиси бўлиб улгурган, миллий терма жамоада ҳам муҳим футболчи сифатида тилга олинаётганди. Мазкур турнирдан бир йил ўтиб Рауф Инилеев миллий жамоа бош мураббийига айланади ва термамизни 2007 йилги Осиё кубогига тайёрлайди. Қуйида фотосуратлар орқали ушбу мусобақани ёдга оламиз.


Инилеев Осиё ўйинларига учта ёши катта футболчи сифатида Темур Кападзе, Сервер Жепаров, Асрор Алиқуловни танлайди. Таркибдаги қолган барча футболчилар Олий лигада аллақачон мухлислар оғзига тушганди. 


Мазкур терма жамоадаги футболчилар Инилеев даврида миллий жамоанинг ҳам ўзаги бўлиб хизмат қилди. 


Илҳом Суюновнинг тезкор рейдлари ва кучли зарабаларини мухлислар ҳамон завқ билан ёдга олишади. Афсуски, шундай футболчи бутсаларини эрта михга илишга мажбур бўлди. 2014 йил Тошкентнинг "Локомотив" жамоасидан кетганидан сўнг бошқа яшил майдонга қайтмади. Айни вақтда "Пахтакор" клуби тизимида фаолият олиб бормоқда. 


Сашадан доимгидек ноодатий голни нишонлаш. Бу лаҳзалар учун ҳаттоки борингни бергинг келади. 


Бугунги кунда "Чиғатой" футбол мактабида мураббийлик қилаётган Ильдар Магдеев узоқ йиллар "Пахтакор"нинг асосий футболчиси бўлиб келди. Аслида у Бухоро футболи тарбияланувчиси саналади. "Оқ-тепа" жамоасидаги фаолиятидан сўнг 2015 йилда бутсаларини михга илди. 


Гейнрих ҳозиргина қайси терма жамоа посбонини ранжитди?


Нестеровдан яна бир ажойиб сейв. Унинг ортида барчага яхши таниш бўлган Ислом Иномов. Иномовнинг ўйинларини ҳам  соғинганлар орамизда топилади деб ўйлаймиз. Ушбу футболчи фаолиятининг сўнги дамларида "Сурхон", "Андижон" жамоаларида тўп тепди. Ҳозирда "Бунёдкор" клубида спорт директори сифатида иш бошлади. 


Майдонда қора ишни бажарадиган Азиз Ҳайдаров амирлик футболчига қарши. 


19 ёшли Камолиддин Мурзоев ўзининг илк катта турнирида рақибига қарши

Абдулазиз Искандаров тайёрлади.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика