RU

Последние новости

00:21ПСЖ — "Париж". Таркиблар маълум  1 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  14 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 21:16"Манчестер Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  29 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  1 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  6 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  18

Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа" Новости

Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"

Ўзбекистон Суперлигасининг 28-туридан ўрин олган "Хоразм" — "Сўғдиёна" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Александр Ежов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, барчаси режамиз бўйича кетаётганди. Устунликни қўлга олишга, вазиятлар яратишга ҳаракат қилдик. Лекин қизил карточка бу режаларга бироз путур етказди. Якуний натижа мағлубият бўлди",- дейди Александр Ежов. 

- Илк дақиқалардан ҳужумчисиз ўйнаш тактик қарор эдими?

- Агар футбол кўрган бўлсангиз бизда Темурбек Исмаилов ҳужумчи ролида ҳаракат қилди. Бунга қадар ҳам у шу позицияда тўп тепган ва гол урган. Мурод Бобожоновда жароҳат бор эди, у биз билан сафарга ҳам бормаганди. Жисмоний тарафлама тайёр эмасди. Ўйиндан олдин у билан гаплашдик, чунки 10 кунга яқин тикланиш жараёнида эди. 

- Ҳаким Фузайловга нима бўлди?

- У шу ерда бўлиши керак эди, лекин соғлиғини даволамоқда. Ўйлайманки, кейинги ўйинларда мураббий ўз ўрнида бўлади. Хоразмлик мухлислардан узр сўраб қоламан. Улар бизни доим қўллаб-қувватламоқда. Қўлимизни пастга туширмаймиз, охиригача курашамиз. "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа. Бу ерда элита учун инфратузилма бор. Албатта, биринчи йил қийин бўляпти. Йигитлар 10 киши қолиб ҳам охиригача ўйнашди, голли вазиятлар яратишди.  Лекин тўп рақиб дарвозасига кирмади. Ишқибозларга яна бир бор қийин даврда олқишлаб туришаётгани учун миннатдорчилик билдираман. Олдимизда турган вазифани бажаришга бор кучимизни ишга соламиз. Тўғри, биз Суперлигада тўғридан-тўғри қолишни истагандик. Плей-оффни режалашатирмагандик. Суперлигада ҳеч бир рақибга шунчаки енгилмадик. Биз биринчи навбатда бу жамоани кучлилар сафида қолиб қолишимиз керак.

Рейтинг:    

Комментарии

   
10 ноя 20:34:05
Азим Исмаилов
Хали хоразмда имконият бор утиш уйинида 3 уйин уйнайди шундан 1 тасини ютса булди
   
10 ноя 12:30:30
Hamidbek Samandarov
У́зимизни лигамиз яхши бизга биринчи лига супер лига бизгамас
   
10 ноя 11:05:56
Abdulaziz Xamroyev
Super ligada qolish uchun kurashish kerak faqat ochko ulashadigan jamoa qanaqa qilib qoladi himoyasi sochilib ketadigan jamoa xujumda barqarorlik yetwmidi kurashish kerak hardoym
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика