RU

Последние новости

11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  2 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  1 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  0 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  1 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   0 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  3 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  2 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  32 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  27 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  4 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3

Александр Ежов: «Хоразм» олдига ҳеч қандай вазифа қўйилмаган» Новости

Александр Ежов: «Хоразм» олдига ҳеч қандай вазифа қўйилмаган»

Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал доирасидаги Самарқанднинг “Шердор” ва Урганчнинг “Хоразм” (3:2) клуби учрашувидан кейин урганчликлар бош мураббийи Александр Ежовни суҳбатга тортдик.

- Александр, кутилмаган мағлубият борасидаги таассуротларингизни билдирсангиз...
- Бугун мухлислар курашларга бой шиддатли ўйин гувоҳи бўлишди. “Шердор” жамоасини ҳақли ғалаба билан табриклайман. Афсуски, бугун футболчиларимиз “Шердор” жамоаси кучини муносиб баҳолашмади. Рақиб жамоа нисбатан ёшлиги боис, бемалол ютамиз деган фикр билан майдонга тушишди. Натижада жазоландик. Айниқса, 1-бўлимда деярли 100 фоизлик учта имкониятни қўлдан бой берганимиз ҳам жамоамизга таъсирини ўтказди. “Шердор” жамоаси эса катта иштиёқ билан тўп суриб ғалабага эришди.

- “Шердор” кетма-кет икки учрашувда “Лабса” ва “Нурашон”га қарши ҳам очиқ ва ҳужумкор ўйин намойиш этганди. Мураббийлар штаби бу жамоанинг ўйинини ўрганишганмиди?
- Йўқ тўлиқ ўрганмаган эдик. Аммо “Шердор” олдинги босқичда 120 дақиқа тўп суриб “Лабса”ни мағлуб этганлиги боис, жисмоний ҳолати яхши эканлигини билардик. Шу боис, жамоамиз футболчиларига биринчи бўлимнинг ўзидаёқ вазиятлардан фойдаланиб, ўйин тақдирини ҳал қилиш лозимлигини уқтиргандим. Афсуски, голларни уролмадик. Рақиб эса 2-бўлимда вазиятларидан голлар урди.

- “Хоразм” 1-бўлимда “Шердор”дан устун эканлигини кўрсатгандек эди, аммо 2-бўлимда ўйини умуман қовушмади. Бу жисмоний ҳолат билан боғлиқми?
- Чинданам фикрингизга қўшиламан. Иккинчи бўлимдаги ўйинимиз мавсум олди йиғинлардаги тайёргарлигимиз билан боғлиқ. Биз хатоларимиз устида ҳали кўп ишлашимиз керак.

- “Хоразм” олдига мавсум олдидан қандай вазифа қўйилган?
- Олдимизда ҳеч қандай вазифа қўйилмаган. Вазифамиз Про-Лига “А” гуруҳидан тушиб кетмай, ўрнимизда қолиш.

- Ҳар ҳолда “Хоразм” вилоятнинг бош клуби, жамоада қандай муаммолар бор?
- Келинг, шу саволингизга жавоб бермай. Муаммолар бор, аммо буни муҳокама қилишни истамайман. Бир маротаба бу ҳақда гапириб кўрганман... Шундай экан, бу саволингизни изоҳсиз қолдираман. Вазифа ҳақида сўрадингиз, жавобим шу – олдимизда ҳеч қандай вазифа йўқ.


Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.

Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика