RU

Последние новости

21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  10 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  0 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  60 20:32"Манчестер Сити" — "Вулверхэмптон". Де Брюйне, Фоден, Бернарду ва Холанд асосий таркибда!  3 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:26"Жирона" — "Барселона". Довбик, Левандовски ва Ямал асосий таркибда  7 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  2 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  2 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  5 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  16 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  7

Александр Ежов: "Истиқлол" билан ўтказилган учрашувдаги 3 очконинг бекор қилиниши ёқимли эмас" Новости

Александр Ежов: "Истиқлол" билан ўтказилган учрашувдаги 3 очконинг бекор қилиниши ёқимли эмас"

Про-лиганинг 5-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Хоразм" (5:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Ежов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.




- Ўйин ҳақида

- "Нефтчи" клуби ҳамда жамоа мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Бугунги тезкор тарзда киритилган голлар ўйиннинг умумий натижасига таъсир кўрсатмасдан қолмади. Биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқалариданоқ голлар ўтказиб юбордик. Ўз ўйинимизни тўлақонли намойиш этгунимизга қадар Фарғона жамоаси ўйин тақдирини ҳал қилди.

- "Истиқлол" жамоаси билан кечган баҳсда жамоангиз қўлга киритган 3 очко бекор қилинди. Мазкур холатга муносабатингиз қандай?

- Албатта, бу ёқимли эмас. Регламент – бу барча бирдек амал қиладиган ҳужжат. Биз ҳам ҳамма қатори бунга амал қиламиз. Тортишгандан фойда йўқ.

- Бугун жамоангизнинг йирик ҳисобда мағлуб бўлганига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Биз ўйин давомида кўп маротаба консетрацияни йўқотдик. Бундан ташқари, "Нефтчи"да кучли легионерлар бор, уларнинг ёрқин ўйини умумий натижага таъсир кўрсатди. 

- Ўйин қайдномасида фақат бир нафар дарвозабон кўрсатилган, бунинг сабаби нима?

- Ўтган учрашувда жамоамиз дарвозабони қизил карточка олганди. Шу сабабли бугун бизда фақат бир нафар дарвозабон бор эди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика