RU

Последние новости

20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  2 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  4 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  44 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  5 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  15 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  5 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4

Александр Ежов: "Бугун кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик" Новости

Александр Ежов: "Бугун кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик"

ПРО-Лига 13-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Хоразм" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Ежов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Жамоамизнинг барча аъзолари томонидан амалга оширилган ҳаракатлар муваффақиятсизликка учради. Иккинчи бўлимда ўйинимиз жонланди ва голга тортадиган вазиятларни яратишни бошладик.

Бундан ташқари бугун айрим футболчиларимизда жароҳат бор эди. Заҳира ўриндиғимизда асосан ёшлар бўлганлиги учун улар орасида ўйинни кучайтирадиган футболчилар йўқ эди. Аниқ айтадиган бўлсак, 4-5 нафар асосий таркиб футболчиларимизда жароҳат бор. Бу каби сабаблар бугунги ўйин натижасига ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Шунингдек Саиджамол Давлатжоновни ҳам жароҳат туфайли заҳирага олдик.

Иккинчи бўлимда ўйинимиз чиндан ҳам кучайди. Кўплаб вазиятлар яратдик. Бироқ рақиб дарвозасини ишғол қила олмадик. Бу футбол, шунақаси ҳам бўлиб туради. "Истиқлол" жамоасини ғалаба билан табриклайман.

Тўғри, бугун иккинчи бўлимда кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Футбол шунақа ўйин. Бугун битта гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Имкониятлардан фойдалана олмаганимиз учун ютқаздик" - дейди "Хоразм" бош мураббийи.



Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика