RU

Последние новости

15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  9 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  5 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  14 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  6 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1

Александар Станисавлевич: "Бухоро" иккинчи даврада ҳар бир учрашувда жанг қилишга тайёр" Новости

Александар Станисавлевич: "Бухоро" иккинчи даврада ҳар бир учрашувда жанг қилишга тайёр"

Суперлиганинг биринчи даврасини муваффақиятсиз ўтказган "Бухоро" жамоаси иккинчи даврага пухта тайёргарлик кўрмоқда.

Жамоа таркибида бир қатор тажрибали футболчилар билан бир қаторда легионерлар ҳам жамланган. Ўтган мавсумнинг энг яхши ассистенти Александар Станисавлевичдан "Бухоро"да кўп нарса кутишаётгани рост. Хўш, бу борада у ва жамоаси қанчалик тайёр? Сербиялик ярим ҳимоячининг фикри қуйидагича бўлди. 

"Албатта турнир жадвалидаги ҳолатимизни яхши, деб бўлмайди. Лекин биз курашишда давом этяпмиз. Ҳар бир учрашув биз учун янги имконият. Барчаси ўз қўлимизда. 

Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор. Бунга кўникиш учун эса маълум бир вақт талаб қилинади. Мен ва жамоа бўлажак учрашувларда борини беришга, жанг қилишга тайёр. Мавсумнинг иккинчи яримини янги футболчилар ва янги мотивация билан бошлаймиз. 

Жамоада ёши катта футболчилар босимни ва масъулиятни зиммамизга оламиз. Мақсадимизга эришишда барча нарсага тайёрмиз. Мухлислардан эса қўллаб-қувватлашларини сўраб қолардим", - дейди Александар Станисавлевич. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика