RU

Последние новости

Альба: "Асосий рақобатчини мағлуб этиш шарт эди" Новости

Альба: "Асосий рақобатчини мағлуб этиш шарт эди"

"Барселона" ҳимоячиси Жорди Альба ЛаЛиганинг 16-тури доирасида "Бетис"дан учралган мағлубиятдан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи бўлимда ажойиб ўйин кўрсатдик. Рақиблар яхши ўйнади, прессинг қилди. Аммо голга тортадиган вазиятлар фақатгина бизда бўлди. Иккинчи бўлимда эса биз яхши ўйнаб турган пайтимизда улар гол уриб кетди. "Бетис" - бизнинг асосий рақобатчимиз. Уларни мағлуб этишимиз шарт эди. Ишлашда давом этиш керак.

Олдинда бизни ЕЧЛда жуда муҳим баҳс кутиб турибди. Умид қиламанки, навбатдаги босқичга ўта оламиз.

"Барселона" ўз майдонида ғалабага эришиши шарт. Бироқ биз ундай қила олмаяпмиз. Сафарда муваффақият қозониш учун эса кўпроқ куч сарфлаш керак бўлади. Умид қиламанки, аста-секинлик билан ҳолатни яхшилаб борамиз. Янги бош мураббийнинг ғояларини тушуниб боряпмиз.

Мағлубият - ортга қадам. Буни яхшилаш учун эса кўпроқ меҳнат қилиш керак бўлади", - деди Альба.




Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика