RU

Последние новости

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  3 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

"Алай" бош мураббийи: "Элдор Шомуродов — топ-даражадаги футболчи" Новости

"Алай" бош мураббийи: "Элдор Шомуродов — топ-даражадаги футболчи"

Хабарингиз бор, айни кунларда Фарғона шаҳрида "Ҳоким кубоги-2022" мусобақаси давом этмоқда.

Сайтимиз мухбири мазкур мусобақа доирасидаги "Алай" - "Навбаҳор-2" (2:1) учрашувидан сўнг қирғизистонликлар бош мураббийи Мирлан Эшенов билан интервью ташкиллаштирди.

- "Ҳоким кубоги" мусобақаси ҳақида фикрингиз қандай?

- Ушбу мусобақада бош мураббий сифатида илк бор иштирок этмоқдаман. "Ҳоким кубоги" мусобақасига таклиф олганимиздан хурсандмиз. Айни кунларда Фарғонада футбол ўйнайдиган об-ҳаво бўлмоқда. Биласизми, ташкилотчилар бизни даражаси юқори бўлган жамоалар билан бир гуруҳда ўйнашга имконият яратиб беришди. Гуруҳимиздаги рақиблар кучли жамоалардан иборат эканлиги бизга тажриба тўплаш имкониятини яратяпти. "Андижон-1", "Навбаҳор-2" ва "Қўқон-1912" жамоалари билан бир гуруҳда ўйнадик. "Ҳоким кубоги" мусобақаси юқори савияда ташкил этилмоқда. Имкон бўлса, узоқ демасдан ҳар йили келиб, ушбу мусобақада қатнашган бўлардик.

- Жамоангиз сафида ўзбекистонлик футболчилар борлигини кўрдик. Уларнинг ўйинлари ҳақида қандай фикрларни айта оласиз?

- Ҳа, биз мазкур мусобақада бир нечта ўзбекистонлик футболчиларни кўрикдан ўтказяпмиз. Тан олиш керак, ўзбек футболчиларининг даражаси юқори бўлади. Уларда ўйин ва натижага жавобгарлик ҳисси бор, сифатли футбол намойиш этиб беришади. Менга ўзбекистонлик футболчилар билан ишлаш ёқади.

-  Жамоангизнинг ўртача ёши ҳақида маълумот бера оласизми?

- Ҳозирда жамоамизнинг ўртача ёши 23-24 ёшни ташкил этмоқда.

- "Алай" ўтган мавсумда Қирғизистон чемпионатида қандай натижа қайд этган?

- "Алай" жамоамиз Қирғизистон чемпионатининг олий лигасида ўйнайди. Биз ўтган мавсумда чемпионатни 4-ўрин билан якунладик. Жорий мавсумда жамоамиз олдига чемпионлик вазифаси қўйилган.

- Ўзбек футболи ва Қирғизистон чемпионати ўртасида қандай фарқни сездингиз?

- Ҳа, ўйинлар давомида кўриб, хулоса қилишга имконим бўлди. Ўзбекистонда кўпроқ техникага таянган ҳолда футбол ўйналар экан. Ҳимоя чизиғида кўпроқ бўйдор ва гавдали футболчилар ҳаракат қилишларига гувоҳ бўлдим. Гуруҳдаги рақибларимиз кўпроқ тўп назоратига урғу берган холда ўйин ташкил этишди. Бизда ҳам футбол деярли шундай, фақат озроқ фарқли томонлари бор.

- Қайси машҳур ўзбек футболчилари ҳақида биласиз?

- Мен кўп бора Миржалол Қосимов ҳақида эшитганман, у киши ўзбек футболининг ёрқин вакилларидан бири. Тошкентдаги мусобақада иштирок этганимизда, кўп жойда Миржалол аканинг суратлари акс этган баннерларни кўрдим. Яна айтадиган бўлсам, Сервер Жепаров, Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ҳақида биламан. Бундан ташқари, ҳозирги кунда Италиянинг "Рома" клубида ўйнаётган Элдор Шомуродовни кўрсатишим мумкин. Шомуродов Европанинг кучли чемпионатида ўйнаётган топ-даражадаги футболчи.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика