Алан Ширер: "Агар Месси Қатарда ғалаба қозонса…"
17 дек 2022 16:15
Новости
Алан Ширер: "Агар Месси Қатарда ғалаба қозонса…"
Англия терма жамоаси собиқ сардори Алан Ширер кимни барча даврларнинг энг яхши футболчиси, деб ҳисоблашини айтиб ўтди.
Инглиз афсонасининг сўзларига кўра, у 1986 йилда Мексикада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатидаги ғалабасидан келиб чиқиб, узоқ вақтдан буён Лео Мессининг ватандоши Марадонани барча даврларнинг энг буюк футболчиси, деб ҳисоблашини айтиб ўтди. Ширернинг BBC'га берган интервьюсида: "Агар Месси Қатардаги мундиалда ғалаба қозонса, менинг фикрим ўзгариши мумкин", деди.
Копа Америка титули, Олимпиада олтин медали ва клублар миқёсида 34 та совринни қўлга киритган 7 карра "Олтин тўп" соҳиби Лионель Месси Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқса, терма жамоасини ушбу совринга етаклаган буюк футболчилар қаторига киради. Бунинг учун эса 18 декабрда даҳшатли Францияни енгиш талаб этилади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии