RU

Последние новости

10:36Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  1 10:19"Барселона" президенти: "Клуб ёзда бошқа футболчи олмайди"  4 09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  7 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  5 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  3 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  2 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  2 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0

Алан Бранди: "Игитани роса мақташганди, аммо биз унинг хатоларидан унумли фойдаландик" Новости

Алан Бранди: "Игитани роса мақташганди, аммо биз унинг хатоларидан унумли фойдаландик"

Жаҳон чемпионати чорак финалидан ўрин олган Қозоғистон – Аргентина (1:6) учрашувидан сўнг аргентиналиклар аъзоси Алан Бранди фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Қийин учрашув бўлди. Албатта, чорак финалда осон ўйин бўлмаслиги тайин эди. Бироқ биз яхши ўйин кўрсатиб, натижага эришишни уддаладик. Зўр ўйин ўтказдик деб бемалол айта оламан.



- Қозоғистон ҳаддан зиёд кўп хатоларга йўл қўйди. Бу сизлар учун айни муддао бўлди...

- Ўйлайманки, биз ёрқин ўйин кўрсатдик. Рақиб дарвозабонини роса мақташганди, аммо биз унинг хатоларидан унумли фойдаландик. Биз учрашувга пухта тайёргарлик кўрганимиз эвазига уларда хатолар кўпайиб кетди деган фикрдаман.

- Шу вақтга қадар барча мундиалларда 16 та гол ургансиз. Бугун Қозоғистон дарвозаси 6 марта ишғол қилинди, лекин сиз гол урмадингиз...

- Ҳа, бу нормал ҳолат. Бугун гол урмаган бўлсам-да, жамоамиз ғалаба қозонди, бу энг муҳими.

- Кейинги рақиб Франция. Фаранглар тарихда биринчи марта ярим финалда ўйнайди. Бу ҳақда қандай фикрдасиз?

- Франция – яхши шаклланган жамоа. Шунинг учун ҳам ярим финалга чиқди. Бизга қийин бўлиши шубҳасиз, ЖЧ ярим финалида осон ўйин бўлмайди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика