Алаба “Барселона” қизиқишлари доирасида
27 мар 2019 21:17
Новости
Алаба “Барселона” қизиқишлари доирасида
“Барселона” “Бавария” ҳимоячиси Давид Алабага қизиқиш билдирмоқда.
France Football нашрининг хабарига кўра, Каталония клуби Жорди Альбага рақобат туғдириш мақсадида австриялик футболчини ўз сафига жалб этмоқчи.
“Атлетико” ҳимоячиси Лукас Эрнандеснинг ёзда “Бавария”га келиб қўшилиши фонида Алабанинг Мюнхендаги келажаги ҳақида аниқ бир фикр билдириш мушкул.
26 ёшли Алабанинг амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Футболчи 2009 йилдан буён “Бавария” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ушба давр оралиғида у мюнхенликлар сафида 335 та учрашувда майдонга тушиб, 28 та гол уришга эришган. Жорий мавсумда эса Давид Германия чемпионатида 24 та учрашув (шулардан 22 тасини асосий таркибда бошлаган)да майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 2 та голга ассистентлиқ қилган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди
Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади
Комментарии