RU

Последние новости

21:45Ўйнайдими ё ўйнамайдими? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  0 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  0 21:15"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!  0 20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  4 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  91 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  2 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  6 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  4 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  3 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2

“Ал-Жайиш” бу сафар ҚЮЛ аутсайдерларининг бирига мағлуб бўлди Новости

“Ал-Жайиш” бу сафар ҚЮЛ аутсайдерларининг бирига мағлуб бўлди

Бугун “Насаф”нинг ОЧЛ-2014 плей-офф учрашувидаги рақиби “Ал-Жайиш” жамоаси
ҚЮЛ навбатдаги турида турнир жадвалининг сўнгги поғоналарининг бирида, 13-ўринда бораётган “Умм-Салал” жамоаси билан сафарда куч синашишди.

Аввал хабар қилганимиздек бугун “Ал-Жайиш” жамоасини янги мураббий майдонга олиб тушди. У майдонга тушадиган одатдаги жамоа таркибида ҳам бир қанча ўзгаришлар қилди. Асосий дарвозабон Сауд Ал-Хотир заҳира ўриндиғида қолдирилди ва доимо заҳирадан майдонга тушадиган ҳимоячи Абдулла Айеш эса илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қилди. Айнан мана шу ўйинчининг қупол хатоси туфайли “Умм-Салал”ни учрашувдаги ҳисобда олдинга ўтиб олишига сабаб бўлди.

Учрашувнинг 14-дақиқасида учрашувдаги ҳисоб очилди. “Ал-Жайиш” жамоасининг 3-рақамдаги ҳимоячиси Абдулла Айеш ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди – 1:0. Шундан сўнг меҳмонлар ўртадаги ҳисобни тенглаштириш учун қанчалик уринишмасин буни уддасидан чиқа олишмади аксинча 31-дақиқага келиб ўз дарвозаларидан яна бир марта гол ўтказиб юборишди – 2:0. Учрашув биринчи бўлими ана шу ҳисобда ниҳоясига етди.

Иккинчи бўлимда “Ал-Жайиш” мураббийи таркибда бир нечта ўзгаришлар қилди, жумладан биринчи бўлимдаги “айбдор” Абдулла Айеш ўрнига Холид Абдул Рауф, жамоанинг франциялик ҳужумчиси Кембо Экоко ўрнига Муҳаммад Аҳмад Жабри, бразилиялик ҳужумчи Вагнер Риберо ўрнига эса Юсуф Муфтаҳлар майдонга туширилди.

Ўйиннинг сўнги қўшиб берилган дақиқаси 93- дақиқадасида “Ал-Жайиш” жамоаси ўртадаги ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Ушбу голга жамоанинг 29-рақамдаги ҳужумчиси Муҳаммад Мунтари муаллифлик қилди. Аммо жамоа яна мағлубиятга учради.

Шуниси диққатга сазоворки, “Умм-Салал” жамоасини бошқариб бораётган туркиялик мутахасис Б.Уйгун кеча бўлиб ўтган ўйин олди матбуот анжуманида “Ал-Жайиш” жамоасининг ҳозирги руҳий ҳолатида муаммолар борлиги ва қандай бўлмасин ушбу учрашувда жамоасини фақат ғалаба қилиш иштиёқида эканлигини таъкидлаб ўтган эди. Кўриб турибсизки, бу мутахасис ўз ниятига эришди. Аксинча “Ал-Жайиш” жамоасини янги мураббий Адам Юсуф оғир руҳий ҳолатдан олиб чиқа олмади, унинг учун дебют учрашув муваффақиятсиз якун топди.

Биз “Ал-Жайиш” жамоасининг фаолиятини кузатишда давом этамиз ва мухлисларни бу ҳақда сайтимиз орқали хабардор қилиб боришга ҳаракат қиламиз.

18.01.2014. ҚЮЛ, 15-тур. Суҳаим Бин Ҳамад стадиони

“Умм-Салал” - “Ал-Жайиш”  2:1 (2:0)

“Ал-Жайиш”: 33. Ахмад Суфиён, 4.Андерсон Виера Мартинс,  2.Мурод Нажи, 3.Абдулла Айеш (Холид Абдул Рауф, 46), 7.Весам Ризқ,  10.Кембо Экоко (Муҳаммад Аҳмад Жабри), 12.Мажид Муҳаммад, 37.Сеул Ки Го, 20.Вагнер Риберо (Юсуф Муфтаҳ), 21.Али Санад, 29.Муҳаммад Мунтари

Заҳирадагилар: 92.Сауд Ал-Хотир, 6.Рами Фаёз, 23.Холид Абдул Рауф, 5.Муҳаммад Аҳмад Жабри, 11.Дияб Ҳасан Алинаби, 8.Юсуф Муфтаҳ.

“Ал-Жайиш” жамоаси ушбу мағлубиятдан сўнг ҚЮЛ турнир жадвалининг 4-поғонасига тушиб кетди. Улар навбатдаги 16-турни яна сафарда турнир жадвалини 2-ўрнида бораётган “Ал-Садд” жамоасига қарши ўтказишади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика