"Ал Насср" Руди Гарсиянинг жамоадан кетганини эълон қилди, клубнинг янги мураббийи маълум
13 апр 2023 19:34
Новости
"Ал Насср" Руди Гарсиянинг жамоадан кетганини эълон қилди, клубнинг янги мураббийи маълум
Саудия Арабистонининг “Ал Насср” клуби Руди Гарсиянинг клуб бош мураббийлигидан озод қилинганини расман эълон қилди.
Қайд этилишича, томонлар ўзаро келишувга кўра хайрлашган. “А Насср” раҳбарлари француз мутахассисига клубдаги фаолияти учун миннатдорчилик билдирди.
Руди Гарсия ўтган ёздан бери “Ал Насср”ни бошқариб келаётганди. Мутахассис қўл остидаги 26 учрашувда жамоа 18 ғалаба, 5 дуранг ва 3 мағлубият қайд этган.
Жамоани эндиликда арабларнинг U-19 клуби устози Динко Еличич бошқаради.
Эслатиб ўтамиз, мавсум ўртасида португалия ҳужумчи Криштиану Роналду "Ал Насср" сафига келиб қўшилганди. Жамоа ҳозирда Саудия Арабистони лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. “Ал Насср” эса “Ал Иттиҳод”дан 3 очко ортда қолмоқда.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии