"Ал Насср" Лука Модрични қўлга киритиш учун қаттиқ уринмоқда
02 мар 2023 11:55
Новости
"Ал Насср" Лука Модрични қўлга киритиш учун қаттиқ уринмоқда
Саудия Арабистони клуби "Реал" футболчиси Лука Модрични ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Хорватиялик тажрибали футболчи жорий мавсум охирида Мадрид клуби билан ҳамкорликни ниҳоясига етказиш арафасида турибди. "Ал Насср" ёзда эркин агентга айланадиган Модрични ўзига жалб қилиш устида кўп ишламоқда. Мамлакат футбол федерацияси ҳам ушбу келишувни осонлаштиришга ҳаракат қиляпти.
Лука Модрич "қироллик клуби"нинг ҳурматга сазовор аъзоларидан бири ҳисобланса-да, ҳозирча испан клуби томонидан битим муддатини узайтириш борасида бирор ҳаракат амалга оширилгани ҳақида маълумот берилмади.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии