"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар
29 июл 2025 16:37
Новости
"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар
Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клуби раҳбарлари ушбу ёзги трансфер ойнасида Лондоннинг "Челси" жамоаси ҳимоячиси Марк Кукурелья билан шартнома имзоламоқчи.
"Marca" хабарига кўра, Саудия Арабистони клуби 27 ёшли испаниялик футболчи учун "Челси"га таклиф тайёрламоқда. "Ал Насср" вакиллари "нафақахўрлар" Испания терма жамоаси ҳимоячиси учун қилинган саховатли таклифни рад этмайди деган умидда.

Айни дамда экспертлар Кукурельянинг трансфер қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Марк Кукурелья ўтган мавсум "Челси" сафида Англия чемпионатида 36 ўйин ўтказиб, 5 та тўп киритган ва 1 та голли пас узатган. Испаниялик футболчи 2022 йилдан буён "кўклар" шарафини ҳимоя қилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии