RU

Последние новости

20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  0 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  0 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  4 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  32 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  6 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  0 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  32 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  9 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  1

"Ал Жайиш" - "Бунёдкор". Рақамлар алдамайди Новости

"Ал Жайиш" - "Бунёдкор". Рақамлар алдамайди

Кеча ОЧЛ-2017 саралаши доирасидаги "Ал Жайиш" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

"Қалдирғочлар" Қатар клуби билан ўйининг асосий ва қўшимча вақтларида дуранг ўйнашди ҳамда пенальтилар сериясида ғолиб бўлиб гуруҳ босқичига йўлланма олишди.

Биз кечаги ўйиннинг статистик кўрсаткчиларини мухлисларимизга тақдим этишга қарор қилдик.

Дастлаб умумий статистикага кейин "Бунёдкор" футболчиларининг статистикасига тўхталиб ўтамиз.

Эътиборлиси "Бунёдкор" ўйинда тўп назорат қилишда мезбонлардан бироз устунликка эга бўлди. Жамоамиз футболчилари ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолишда анча "фаол" бўлишди - 6:2. Пас ошириш борасида иккала жамоа деярли тенг кўрсаткич қайд этди. Сергей Лушан шогирдлари қарийб 100 марта узун пасларни ижро этишди.

Зарба йўллаш борасида "Ал Жайиш" катта устунликка эга бўлди - 17:6. Лекин аниқ зарбалар сони тенг - 2:2. "Бунёдкор" футболчилари 4 марта жарима майдони ташқарисидан, 2 марта жарима майдони ичидан зарба беришди. Қоида бузишда ҳам томонлар деярли тенг натижа қайд этишди.


Ал Жайиш                       

Кўрсаткич

Бунёдкор          

0

Гол

0

49,9 %

Тўпни назорат қилиш

50,1 %

9

Тўп олиб қўйиш

15

2

Оффсайд

6

8

Бурчак тўпи

8

619

Паслар

624

81

Узун паслар

99

82,4 %

Паслар аниқлиги

83,8 %

71,8 %

Рақиб майдонида паслар аниқлиги

71,7 %

30

Кросслар

29

13,3 %

Кросслар аниқлиги

20,7 %

17

Зарба

6

2

Аниқ зарба

2

6

Блокланган зарба

0

12

Жарима майдони ташқарисидан зарба

4

5

Жарима майдони ичидан зарба

2

11,8 %

Зарбалар аниқлиги

33,3 %

22

Тўп учун курашлар

36

59,1 %

Курашдаги ғолиблик фоизи

55,6 %

17

Қоида бузиш

19

0

Сариқ карточка

0

0

Қизил карточка

0



Энди "Бунёдкор" футболчиларининг ўйиндаги кўрсаткичларига тўхталамиз. "Қалдирғочлар" сафида Акромжон Комилов ва Отабек Шукуров 2 мартадан зарба беришди. Комиловнинг битта зарбаси аниқ чиқди, яна бир аниқ зарба эгаси Достонбек Ҳамдамов бўлди. Шомуродов ва Шукуров икки мартадан жамоадошлари учун вазият яратишди.

Тўпга тегиш борасида Отабек Шукуровга тенг келадигани топилмади - 114 марта. Ундан кейинги ўринда Комилов (90та), Иброҳимов (89та) қайд этилишди.

Отабек пас бериш борасида ҳам шерикларидан устун бўлди - 89 марта. Жамоасидаги бошқа ҳеч бир футболчи 80 марта ҳам пас оширмаган.

Пасларнинг аниқлиги борасида Алишер Саноев ва Жавлон Иброҳимов ажойиб натижа кўрсатишган. Таянч ярим ҳимоячиларининг баҳс давомидаги тўп узатишларининг 96 фоизи аниқ чиққан.

Ўнг қанот ҳимоячиси Дилшод Аҳмадалиев жамоа сафида энг кўп курашга киришган футболчи бўлди - 7 марта. Айнан Аҳмадалиевга нисбатан рақиб футболчилари энг кўп қоида бузишди - 4 марта. "Бунёдкор" сафида энг кўп қоида бузган ўйинчилар Акромжон Комилов ва Достонбек Ҳамдамов бўлишди - 4 мартадан. 

"Бунёдкор" футболчиларининг "Ал Жайиш" билан ўйиндаги статистик кўрсаткчилари:

Ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Муроджон Зуҳуров ўйин давомида 3та сейв қилишга эришди. Пенальтилар сериясидаги сейвлар бунга қўшилмаган. 


1*

2

3

4

5

6

7

8

9

10

Акромжон Комилов

120      

2      

1      

0       

90     

44     

84,1 %    

4     

1    

4    

Рустамжон Ашурматов         

120

0

0

0

83

65

92,3 %

1

0

2

Душан Мичич

120

0

0

0

88

77

81,8 %

4

0

0

Дилшод Аҳмадалиев

120

0

0

0

83

44

81,8%

7

4

0

Элдор Шомуродов

120

0

0

2

64

37

78,4%

2

1

1

Отабек Шукуров

120

2

0

2

114

89

87,6%

3

1

3

Жавлон Иброҳимов

120

0

0

0

89

75

96 %

1

0

0

Нурилло Тўхтасинов

69

1

0

0

65

38

68,4%

5

3

1

Достонбек Ҳамдамов

120

1

1

0

86

58

74,1%

6

2

4

Шаҳзодбек Нурматов

65

0

0

0

25

18

83,3 %

1

1

1

Жавоҳир Эсонқулов

55

0

0

0

20

9

66,7%

0

2

3

Алишер Саноев

41

0

0

0

39

31

96,8 %

2

1

0


* - Изоҳ: 1 – дақиқа, 2 – зарба, 3 – аниқ зарба, 4 – вазият яратиш, 5 – тўпга тегиш, 6 – пас бериш, 7 – аниқ пас, 8 – тўп учун кураш, 9 – унга нисбатан қоида бузилган, 10 – у қоида бузган.

Олдинроқ "Ал Фатеҳ" - "Насаф" учрашувининг статистик таҳлили ҳам сайтда эълон қилинган эди.

ОФК маълумотлари асосида Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика