"Ал Иттиҳод" легионерларидан бири билан муддатидан илгари хайрлашишга қарор қилди
14 фев 2024 13:00
Новости
"Ал Иттиҳод" легионерларидан бири билан муддатидан илгари хайрлашишга қарор қилди
2021 йил июлидан буён "Ал Иттиҳод" шарафини ҳимоя қилиб келган Игор Коронадо жамоа билан хайрлашди.
Клубнинг расмий саҳифаларида жамоа аъзолари Коронадо билан қандай хайрлашгани акс этган суратлар чоп этилди. Футболчининг шартномаси 2025 йил июнига қадар мўлжалланганлигига қарамай, томонлар ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилишган. Бунинг сабаб ва тафсилотлари ҳозирча номаълум.
Ушбу мавсум Коронадо Саудия Арабистони чемпионатининг 15 ўйинида майдонга тушиб, 5 та гол урган ва 7 та ассист қайд этганди.
"Transfermarkt" футболчи трансфер нархини 5,5 миллион еврога баҳоламоқда.





Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии