"Ал Иттиҳод" бош мураббийини лавозимидан озод этди
08 ноя 2023 08:40
Новости
"Ал Иттиҳод" бош мураббийини лавозимидан озод этди
Португалиялик мутахассис Нуну Эшпириту Санту "Ал Иттиҳод" бош мураббийлигидан кетди.
Бу ҳақида Саудия Арабистони клубининг матбуот хизмати маълум қилди. Жиддаликлар янги бош мураббий номини эълон қилгунга қадар жамоани Нунунинг ёрдамчиси Ҳассан Ҳалиф учрашувларга тайёрлайди.
49 ёшли мутахассис Саудия жамоасига 2022 йилнинг ёзида келганди ва жамоа билан Саудия Арабистони чемпиони ва Суперкубокни қўлга киритганди.
Сантунинг жамоадан кетишига асосий сабаб "Ал Иттиҳод"нинг ОЧЛда "Ал Қува"га мағлуб бўлгани бўлди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии